17:34 / 19.10.2021
2 428

Астма билан адаштириш мумкин бўлган 5 та касаллик

Астма билан адаштириш мумкин бўлган 5 та касаллик
Фото: «Домашний очаг»
Астма кўпинча ёши ўтган кишиларда ривожланади: ташхис натижаларига кўра, 45-60 ёшда учраши аниқланган. Йўтал, нафас қисилиши, тез-тез шамоллаш ва кўкрак соҳасида оғриқ касалликнинг энг кўп учрайдиган белгиларидир. Аммо муаммо шундаки, бу белгилар кўпинча бошқа касалликларга ҳамроҳ бўлади ва уларнинг баъзилари эса ҳаёт учун хавфли. Ушбу мақолада астма қандай касалликларни «яшириши» мумкинлиги ва уни қандай қилиб аниқлаш кераклиги ҳақида маълумот берамиз.

Юрак ишемияси
Ҳар доим ҳам эмас, юрак хасталиги билан беморлар кўкрак соҳасидаги оғриқларга дуч келади. Кўпроқ учрайдиган аломатлар – босим ёки оғирлик ҳисси, шунингдек, нафас қисилиши ёки нафас олишда қийинчилик. Агар бу белгилар йўтал билан бирга кузатилса, демак, юрак хасталигидан кўра кўпроқ астмадан гумон қилиш мумкин. Айни пайтда, агар бу аломат хавотир уйғотса, нафақат ўпкани текширтириш, балки кардиолог билан учрашиш керак.

Ўпка эмболияси
Бу касалликда тромблар ўпка артериясига тиқилиб қолади. Йўталиш кўпинча балғам билан кечади, баъзида қон аралашади, кўкрак қафасидаги оғриқ, нафас қисилиши, шунингдек, хириллаш, шишиш, пулс ва юрак уришининг заифлиги, бош айланиши – бу аломатларнинг барчаси тромбоэмболизмни кўрсатади. Уларнинг кўпини астма касаллигининг дастлабки белгилари билан осонликча чалкаштириб юбориш мумкин. Шунинг учун шифокорга кўриниш ва ундан қўшимча текширув тайинлашни сўраш керак.

Ўткир юрак етишмовчилиги
Астма билан осонликча чалкашиб кетадиган яна бир юрак касаллиги – юрак муаммолари туфайли ўпкада суюқлик тўпланиб, астмага ўхшаш аломатлар пайдо бўлади.

Сурункали обструктив ўпка касаллиги
Сурункали обструктив ўпка касаллиги – сайёранинг ҳар ўнинчи аҳолисига таъсир қиладиган хавфли касаллик ҳисобланади. Астма касалликнинг ривожланишига туртки бўлиши мумкин, шунинг учун у астма билан осонгина адаштирилади. Қандай бўлмасин, агар шубҳали аломатлар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашибгина қолмай, балки ўпка саломатлиги бўйича қўшимча текширувлар ўтказиш керак.

Товуш пайчаларининг касалликлари
Товуш пайчаларининг дисфункцияси ва фалажланиши нафас олиш муаммоларини келтириб чиқаради: шикастланган овоз пайчалари беихтиёр қисқариб, беморнинг нафас олишини қийинлаштиради. Бу аломатларни шифокорлар ҳам кўпинча астма билан адаштиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Астма билан адаштириш мумкин бўлган 5 та касаллик