13:36 / 22.10.2021
5 408

C витаминига бой табиий маҳсулотлар

C витаминига бой табиий маҳсулотлар
Фото: «Домашний очаг»
C витамини организмда тўқималарни сақлашга ва ёшартиришга ёрдам беради. Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва темирнинг сўрилишини рағбатлантиради. Шамоллаш ва гриппга қарши курашда фойдали ҳисобланади. Аёллар учун тавсия этилган кунлик C витамини миқдори 75 мг, эркаклар учун 90 мг. Табиатнинг ўзидан ушбу витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг ва соғлом бўлинг.

Гуава
Бу ноёб тропик мева рўйхатимизда биринчи ўринни эгаллади. Унинг таркибида апельсиндан 5 баробар кўпроқ C витамини бор. Унинг таъми нордон ва ярим стакан гуава шарбати таркибида 188 мг C витамини ва атиги 56 ккал калория мавжуд.

Қизил булғори қалампири
Фақат цитрус мевалардагина C витамини мавжуд, деб ўйлаганлар янглишади. Булғори бошқа витаминларни ҳам ўз ичига олади, жумладан, А витамини. Ярим стакан янги тўғралган булғорида 142 мг C витамини ва 20 ккал бор. Пиширилган булғорида эса 116 мг C витамини бўлади, шунинг учун уларни пиширмай истеъмол қилиш тавсия этилади.

Киви
Бир дона ўртача киви мевасида 70 мг B витамини ва 46 ккал мавжуд.

Апельсин
Сўнгги пайтларда ҳамма учун энг мазали ва севимли мевалардан бири. Бир дона ўрта апельсин таркибида 70 мг C витамини ва 62 ккал мавжуд. Унинг 180 мл шарбатида 61 дан 93 миллиграммгача C витамин ва 79 дан 84 ккалгача беради.

Яшил булғор қалампири
Кичик яшил булғори пўстлоғида 60 мг C витамини ва 15 калория бор. Пишганида у фақат 51 мг C витаминини сақлаб қолади.

Грэйпфрут шарбати
Грэйпфрутнинг ярмида 39 мг C витамини ва 52 ккал мавжуд. Кўпроқ фойда олиш учун бу меванинг шарбатини ичиш тавсия этилади. 180 мл грейпфрут шарбати 50-70 мг C витамини ва 71-86 ккал беради.

Сабзавот шарбати
Янги сиқилган сабзавот шарбати аралашмалари кўп миқдордаги витамин ва озуқа моддаларини ўз ичига олади, шу жумладан, C витаминини ҳам. Агар шарбат помидорга асосланган бўлса, унда жиддий касалликлар, жумладан, саратон билан курашишга ёрдам берадиган антиоксидант бўлган ликопеннинг яхши қисмини қабул қилиш мумкин. 180 мл сабзавот шарбатида 50 мг C витамини ва 34 ккал мавжуд.

Қулупнай
Бу резавор клетчатка ва антиоксидантларнинг муҳим манбайи, шу жумладан, C витаминининг ҳам. Ярим стакан қулупнайда 49 мг C витамини ва 27 ккал мавжуд.

Брюссель карами
Бу фойдали сабзавотнинг битта камчилиги бор – у болалар учун мос келмайди, лекин ўсмирлар ва катталар учун бу ажойиб танлов. Дарҳақиқат, 100 грамм Брюссель карамида 48 мг C витамини, 300 мкг ноёб К витамини ва атиги 28 ккал мавжуд.

Қовун
Ўртача қовуннинг тўртдан бир қисми 47 мг C витамини ва 51 калория беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » C витаминига бой табиий маҳсулотлар