07:00 / 29.10.2021
1 860

Ошқозон безовта қилганда ва жиғилдон қайнаганда нима қилиш керак?

Ошқозон безовта қилганда ва жиғилдон қайнаганда нима қилиш керак?
Фото: Wday
Кўпчиликка яхши таниш бўлган жиғилдон қайнаши безовта қилганда шифокорга мурожаат қилишдан ташқари, дориларни ўзбошимча ортиқча қабул қилиб юбормаслик ва халқ табобатининг самара берадиган усуллари ҳақида ҳам маълумотга эга бўлиш керак.

Гуручнинг фойдаси
Қорнингиз бураб оғриса, дам бўлса ва жиғилдон қайнаши кузатилса, қайнатилган гуруч истеъмол қилиб кўринг. Ҳар икки соатда бир стакан қайнатманинг учдан бир қисмини ичиш керак. Шунингдек, қорағатдан тайёрланган чой, мойчечак қўшиб тайёрланган қизилпойча дамламаси ҳам тинчлантирувчи хусусиятга эга.

Овқатдан заҳарланишда — маргансовка
Сифатсиз овқатдан заҳарланганда маргансовка ёрдам беради. Марганец-нордон калийли аралашма ошқозонга яхши таъсир кўрсатади. Уни тайёрлаш учун бир литр сувга бир неча томчи маргансовка қўшиш кифоя. Аралашма оч пушти рангда бўлиши керак. Уни эрталаб ва кечқурун бир стакандан (болалар ярим стакан) ичиш керак. Бундай эритмадан ҳуқна (клизма) қилишда ҳам фойдаланса бўлади. Қолаверса, уйингизда ҳамиша антисептик ва бошқа фойдали хусусиятга эга бўлган турли гиёҳлар бўлсин. Қизилпойча, мойчечак, наъматак шулар жумласидан.

Жиғилдон қайнаганда нима қилиш керак?
Жиғилдон қайнаши безовта қилганда аччиқ ва нордон таомлар, хантал, қалампир, ёғли ва қовурилган маҳсулотлардан тийилинг. Мойчечак ва мавракдан бир чой қошиқдан солиб, устига қайноқ сув қўшинг. Тахминан 1—3 ой давомида, кунига 7—8 марта ҳар икки соатда бир қошиқдан ичиб юринг. Шунингдек, сабзи шарбати ҳам яхши самара беради. Ошқозон суюқлиги қанча кўп ажралса, сабзи шарбатидан шунча кўп ичиш керак. Халқ табобатига оид даволаш усули ҳисобланган бир стакан сувга қўшилган бир чой қошиқ сода дарҳақиқат самара бериши мумкин, аммо унинг жигарга салбий таъсир кўрсатишини ҳам эсдан чиқармаслик керак.

Игна билан даволаш
Британиялик олимлар жиғилдон қайнашини даволашда игна билан даволаш яхши самара беришини аниқлаган. Ушбу тажрибада жиғилдон қайнаши, айниқса кўп кузатилгани сабаб ҳам ҳомиладор аёллар қатнашган. Гап шундаки, ҳомиладорлик вақтидаги гормонал ўзгаришлар ошқозонда дискомфорт, кўнгил айниши, қоринда шиш ва жиғилдон қайнашига сабаб бўлади. Ушбу симптомлар 45 фоиздан 80 фоизгача бўлган аёлларда кузатилиб, муддат яқинлашгани сайин ошқозон-ичак тизимида дискомфорт кўпаяверади.

Тадқиқот давомида ошқозон-ичак касалликлари белгилари бўлган ҳомиладор аёллар тасодифий равишда икки гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳдагиларга оддий тиббий муолажалар буюрилган. Иккинчи гуруҳдагилар эса стандарт муолажалар билан бирга ҳафтада бир-икки марта игна (акупунктура) билан ҳам даволанган. Тадқиқот натижасига кўра, иккинчи гуруҳдаги аёлларда ошқозон бузилиши билан боғлиқ симптомлар биринчи гуруҳдагиларга нисбатан камроқ кузатилгани маълум бўлган. Акупунктура муолажаси билан даволанган иштирокчилар шифокорга қўшимча ёрдам учун деярли мурожаат қилмаган ва жиғилдон қийнашидан шикоят қилмай қолган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ошқозон безовта қилганда ва жиғилдон қайнаганда нима қилиш керак?