Фото: «Korrespondent.net»
Уйқу билан боғлиқ муаммоларни ўрганадиган америкалик шифокор Ребекка Роббинс тўйиб ухламасликнинг зарари ҳақида маълумот берди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, уйқу ва саломатликка бағишланган янги тадқиқот натижалари The Telegraph нашрида чоп этилган.
Таъкидланишича, кун давомида миядан тўпланиши когнитив қобилиятларни сусайтирадиган, шунингдек, Альцгеймер ва деменсия касалликларига сабаб бўлиши мумкин бўлган токсинлар ажралади.
«Ухлаётганимизда мия ушбу токсинларни ишлаб чиқаришни тўхтатибгина қолмай, тўпланган токсинларни тозалаб, уларни йўқ қиладиган суюқлик ҳам ажратади», — дейди Роббинс.
Қолаверса, уйқунинг етишмаслиги иммунитетга ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Сурункали тўйиб ухламаслик шамоллаш касалликларининг келиб чиқиш хавфини икки карра кўпайтиради ва эмлангандан кейин антитаначалар пайдо бўлишини секинлаштиради.
«Эмланган одамларда вирус патогени билан курашиш учун антитаначалар ишлаб чиқарилиши тезлашишини кўришимиз мумкин. Вакцина билан бирга соғлом уйқу бирлаштирилса, ушбу жараён янада жадаллашади», – деб қўшимча қилган шифокор.
Уйқу сифатини яхшилаш учун Ребекка ҳар куни бир вақтда ухлаб, уйғонишни тавсия қилади. Уйқу давомийлиги 8 соатни ташкил қилиши керак. Тинчланиш ва ухлаб қолиш учун ярим соат аввал уйқуга ётган яхши. Тун ярмида уйғониб кетадиганларга мутахассис телефонни ёқмасликни, бунинг ўрнига пол ёки ўриндиққа ўтириб, медитация билан шуғулланишни тавсия қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи