Фото: Marie Claire
Гормонал мувозанатнинг бузилиши саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам қайси симптомлар гормонларнинг кўп ёки камлигидан дарак бериши ҳақида маълумотга эга бўлиш керак.
Гипотиреоз аломатлари
Кучсизлик, уйқу босиши, лоқайдлик, терининг қуриши, соч тўкилиб, тирноқларнинг мўртлашишидан ташқари, ич қотиши, шишлар, вазн ортиши, шунингдек, қон босими, пулс ва ҳароратнинг пасайиши қалқонсимон без гормонларининг етарлича ишлаб чиқарилмаётганидан дарак беради. Гипотиреоз деб аталадиган бу ҳолат ёд танқислиги, айрим мураккаб касалликлар оқибатида кузатилиши мумкин экани сабаб ҳам дарҳол шифокорга мурожаат қилиш муҳим.
Тиреотоксикоз белгилари
Бошқа томондан, асабийлашишнинг ортиши, сал нарсага кўз ёш тўкиш, кайфиятдаги ўзгарувчанлик, терлашнинг ортиши, юз терисининг қизариши, юрак уришининг тезлашиши, шунингдек, артериал қон босим ва ҳароратнинг кўтарилиши қалқонсимон бездан ажралаётган гормон миқдори ошиб кетганини билдиради. Гипертиреоз ёки тиреотоксикоз деб аталадиган мазкур ҳолатда юқоридагилардан ташқари, нафас қисиши, арзимаган жисмоний ҳаракатда ҳам тез чарчаш, соч тўкилиши, менструал циклнинг ўзгариши кузатилиши мумкин. Бунинг бир неча сабаблари бўлиши мумкин. Уларни аниқлаш ва чора кўриш учун дарҳол эндокринологга мурожаат қилиш керак.
Гипокортизмга хос аломатлар
Кучсизлик, уйқу босиши ва лоқайдлик билан бирга, терининг букиладиган тана қисмларида пигментлар кузатилиши буйрак усти безларидан кортизол кам ажралаётганидан дарак беради. Бу мутахассисга зудлик билан мурожаат қилишни талаб қиладиган жуда жиддий аҳвол саналади.
Қандли диабетнинг аломатлари
Кўп сув ичганда ҳам чанқоқ сезилиши, оғиз қуриши ва бадбўй ҳид анқиши, шунингдек, пешобнинг тез-тез ажралиши қандли диабетга хос симптомлар саналади. Бу ҳолат ошқозон ости безидан инсулин гормони кам ажралгани ҳисобига содир бўлади. Бунда ўзбошимчалик қилиш ёки шифокорга боришни ортга суриш ярамайди.
Жинсий гормонларга хос муаммолардан дарак берадиган белгилар
Аёллардаги менструал циклнинг ўзгариши, оғриқ кузатилиши жинсий гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигидан дарак беради. Гормонал текширувлар мураккаб экани сабаб ҳам шифокор кўрсатмасисиз таҳлил топшириш тавсия қилинмайди.
Паратиреод бези фаолиятида муаммо борлигидан далолат берувчи аломатлар
Кальций ва фосфорнинг кам ёки кўплиги нафақат Д витамини етишмовчилиги, балки буйрак хасталикларига хос касаллик ҳамда паратиреод бези фаолиятида муаммо борлигидан дарак бериши мумкин. Гап шундаки, ушбу бездан фосфор-кальций алмашинувини меъёрлаштирадиган гормон ажралади. Шу сабаб ҳам буйракдаги тошлар, суяк ва тишларнинг минераллашишидаги муаммолар, соч ҳамда тирноқларнинг мўртлашиши, мушакларнинг спазм ва тортишишга мойиллиги ушбу гормоннинг етишмаслиги ёки ошиқ эканини билдириши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»