20:27 / 19.11.2021
10 187

Кўз билан боғлиқ муаммоларга олиб келадиган 5 кутилмаган сабаб

Кўз билан боғлиқ муаммоларга олиб келадиган 5 кутилмаган сабаб
Фото: Freepik
Кўриш қобилиятининг ёмонлашиши, қизариш ва шиш пайдо бўлишининг сабаби телефондан кўп фойдаланишдан ташқари, бошқа сабаблар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Қон томирларнинг шамоллаши
Ортиқча вазн, зарарли одатлар ва ирсий омиллар ҳам қон томир тизимига таъсир қилиб, кўриш қобилиятининг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Масалан, гипертония артерия ва томирларни шикастлаб, кўзда муаммолар келтириб чиқаради.

Инфекциялар
Инфекция сабаб кузатиладиган касалликлар ҳам кўзда муаммо кузатилишига олиб келиши мумкин. Герпес, паразит инфекциялар, захм (sifilis) сил ва ВИЧ инфекциялар шулар жумласидан. Ҳар бир инфексион касалликка хос симптом бошқасидан фарқ қилиши мумкин. Лекин аксарият ҳолларда бемор бир ёки иккала кўзнинг қизариши, қичиши, кўриш қобилиятининг сусайганидан шикоят қилади. Нима бўлган тақдирда ҳам, аломатлар кузатилганда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Қандли диабет
Кўзда муаммо кузатилиши қандли диабетга хос кенг тарқалган аломатлардан саналади. Касалликнинг ривожланиш жараёнида кўз пардаси ва қон томирлари шикастланиши кузатилади. Шу сабаб ҳам доимий равишда офталмолог ва эндокринологга мурожаат қилиш керак.

Аутоиммун касалликлар
Псориатик артрит, ревматоид артрит, шегрен синдроми сингари касалликларда ҳам кўз билан боғлиқ муаммолар кузатилиши мумкин. Склероз ҳам, шунингдек, кўз касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Беморлар ҳар сафар кўзини очиб-юмганда оғриқни ҳис қилишади.

Неврологик касалликлар
Одам организмидаги барча тизимлар бир-бири билан алоқадор бўлади. Шу сабаб ҳам бир қатор неврологик касалликлар кўзга салбий таъсир қилиши мумкин. Бунда дарҳол невролог шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Инсульт энг кўп тарқалган сабаблардан ҳисобланади. Унинг оқибати кўриш қобилиятининг ёмонлашишига олиб келиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўз билан боғлиқ муаммоларга олиб келадиган 5 кутилмаган сабаб