15:36 / 29.11.2021
2 373

Тери ҳолатига таъсир қилиб эрта қаришга олиб келадиган 7 одат

Тери ҳолатига таъсир қилиб эрта қаришга олиб келадиган 7 одат
Фото: Getty Images
Юз терисининг аҳволи яхши бўлиши ва ҳеч қандай муаммо кузатилмаслиги учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида «Домашний очаг» журнали маълумот бериб ўтади.

Уйқудан аввал ювинмаслик
Ҳатто ҳар куни косметик воситалардан фойдаланмаган тақдирингизда ҳам чанг ва бошқа қолдиқлардан тозалаш учун юзни уйқудан аввал ювишни унутманг. Гап шундаки, пораларининг тўлиб қолиши уйқу вақтида терини янгиланишига халақит қилади. Оқибатда тонгда юзингиз сўлғин ва чарчагандек кўринади.

Кам ухлаш
Кечки уйқу вақтида нафақат мия, балки тери ҳам янгиланади. Лекин тунги дам олиш соатининг етарли бўлмаслиги кўз остида ҳалқалар пайдо бўлиши, юз терисининг ранги носоғлом кўриниши, шунингдек, эрта ажин тушишига олиб келади.

Нотўғри танланган косметик воситалардан фойдаланиш
Ажин тушишига қарши фойдаланадиган крем яхши самара бериши учун таркибида ретинол бўлишига эътибор қаратиш керак. Аммо кўп миқдордагиси терини шикастлаши ва муаммо келтириб чиқариши мумкинлиги боис, меъёрга амал қилиш керак. Шу сабаб ҳам таркибида ретинол кам бўлган кремлардан фойдаланишни бошланг.

Чойшабларни тез-тез алмаштирмаслик
Чойшабларни ҳафтада камида бир марта, юзингизда яллиғланиш ва ҳуснбузарлар бисёр бўлса, янада тез-тез алмаштириш керак. Ёстиқ жилдида қолган бактериялар ва бошқа зарарли қолдиқлар юз терисига зарар етказиши мумкин.

Косметик воситани ювмасдан ухлаш
Нима бўлган тақдирда ҳам юзингиздаги косметикани тозаламасдан уйқуга ётманг. Акс ҳолда нафақат тери, балки кўз билан боғлиқ муаммо юзага келиши — инфекция тушиши мумкин бўлади.

Терини намлантирмаслик
Мунтазам равишда намлантиришга нафақат қуруқ, балки аралаш ва ёғли тери ҳам эҳтиёж сезади. Бу борада терини намлантириш билан бирга парваришлайдиган крем, маз ва ёғларга эътибор қаратиш тавсия қилинади. Қолаверса, бу каби маҳсулотлар терини шикастланишдан сақлаб, бактерия ҳамда хавфли инфекцияларни у орқали организмга киришидан ҳимоя қилади.

Ухлайдиган хона ҳароратига эътибор бермаслик
Ухлаш учун хона ҳарорати цельсий шкаласи бўйича 18 даража илиқ бўлиши керак. Қанчалик иссиқ бўлса, ухлаш шунчалик қийин бўлади. Бу эса тана, хусусан, тери аҳволига таъсир қилмай қолмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тери ҳолатига таъсир қилиб эрта қаришга олиб келадиган 7 одат