17:14 / 30.11.2021
1 884

Тишлар саломатлиги билан боғлиқ янглиш тушунчалар

Тишлар саломатлиги билан боғлиқ янглиш тушунчалар
Фото: Freepik
Тиш саломатлиги ҳақидаги қандай қарашлар ҳақиқатдан фарқ қилиши ҳақида «Домашний очаг» журнали маълумот бериб ўтади.

Чўтканинг қаттиғи яхшироқ
Кўпчилик қаттиқ чўтка тишларни яхшироқ тозалайди деб ўйлайди. Аслида эса ундай эмас. Қайсидир маънода шундай ҳам бўлиши мумкиндир, аммо яхшироқ самара бериши кўпроқ, воситадаги майда чўткалар миқдори қанчалик эканига боғлиқ бўлади. Аммо шу билан бирга чўтканинг юмшоғи чекадиган кишиларнинг тишидаги сарғишни асли кетказмаслигини ёдда тутиш керак. Қаттиқ чўтканинг бир ёмон тарафи — узоқ вақт куч билан ишлатилса, милкларни шикастлаши мумкин.

Сақич тишларни тозалайди
Таркибида шакар бўлмаган сақич тишлар учун фойдали. Сақични овқат истеъмолидан кейин оғиз бўшлиғини тозалаш, ёқимсиз ҳид ва таъмни кетказиш учун чайнаш керак. Аммо у тиш ювиш пастасининг ўрнини боса олмайди, у сўлак ажралишини жадаллаштиради, бу эса тозалаш хусусиятини ошади.

Электрли тиш чўткаси яхшироқ
Мутахассислар қайси тиш чўткаси яхшироқ экани ҳақида турли фикр билдиради. Электрли чўтка билан муайян вақт давомида фойдаланиш керак. Ишлаб чиқарувчиларнинг кўрсатмасига биноан ҳар 30 сония кифоя қилади. Мануал чўткаларнинг эса ҳар бир одамга хос варианти ва хусусиятлари ҳам кўпроқ.

Тишларни тозалашда олмадан ҳам фойдаланса бўлади
Ажралган сўлак оғиз бўшлиғининг тозалаш хусусиятига эга, аммо олма ҳақида бундай маълумот йўқ. Олма одатий чўтка ёки тиш чўткасининг ўрнини боса олмайди, аммо тишлар аҳволига фавқулодда ёрдам бериши мумкин. Олма, салат барги, қовоқча, пиёз, бодринг, сабзи ва нок тишларни тозалашга ёрдам беради.

Шакар кариесни келтириб чиқаради
Шакар кариес ва бошқа касалликларни келиб чиқишига олиб келиши мумкин, лекин у кариес пайдо бўлишининг асл сабаби бўла олмайди. Углеводлар кариеснинг пайдо бўлишида муҳим рол ўйнайди, чунки тишдаги микроорганизмлар бир зумда углевод ва шакарни кислотага айлантиради. Бу эса маҳаллий PH’ни сусайтиради. Шунинг ҳисобига тиш эмали заифлашади ва кариес пайдо бўлишига олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тишлар саломатлиги билан боғлиқ янглиш тушунчалар