Шарқий тақвим бўйича, 2022 йил-мовий сув йўлбарси йили. Йўлбарс йиртқич бўлсада, мушуксимонлар оиласига киради, демак, у меҳрибон бўлиши мумкин. Йўлбарс йилида қайси бурж вакилларига севги бобида омад кулиб боқади?
Кириб келаётган сув йўлбарси йили барча бурж вакилларига ҳар томонлама омадли йил бўлишга ваъда бермоқда. Шахсий муносабатлар ҳам бундан мустасно эмас: кўп инсонларни ушбу йилда ҳақиқий муҳаббат кутмоқда. 2022 йилнинг муҳаббат башоратини астролог Павел Глоба тузган.
Бузоқ
Бузоқ буржи вакилларини келаётган йилда катта ўзгаришлар кутмоқда. Улар бор энергияларини бу йили фақат молиявий соҳага сарфласаларда, шахсий ҳаётда ҳаммаси яхши бўлади. 2022 йилда қурилган муносабатлар эса улар учун узоқ ва мустаҳкам бўлиши мумкин.
Эгизаклар
Эгизаклар учун йилнинг биринчи чорагида катта ўзгаришлар бўлмаслиги мумкин, бироқ май ойида узилган муносабатларни қайтадан тиклашга ёки мустаҳкамлашга ажойиб имконият пайдо бўлади.
Тарози
Тарози, бошқа муносабатларда бўлгани каби, севгида ҳам жуда омадли бўлади. Севимли инсон билан мулоқот романтикага бой бўлади, дўстлик ва иш бўйича муносабатлар эса мустаҳкамланади.
Чаён
Янги йилда бурж вакилларининг шахсий ҳаёти ёқимли лаҳзаларга бой бўлади. Апрель ва ноябрь ойининг биринчи ярмида чаён буржи вакиллари бир умрлик севгиси билан учрашиши ёки оила қуриши мумкин.
Тоғ эчкиси
Улар ўзларини йил бўйи бахтли ва севимли деб ҳис қиладилар. Позитив ва романтик лаҳзалар уларни деярли йил давомида кутади ва ҳар ой тақдир уларга совғалар тақдим этади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда