Фото: «Домашний очаг»
Организмнинг эрта қариши бир неча омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Носоғлом турмуш тарзига амал қилиш билан бирга зарарли маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳам энг кўп тарқалган сабаблардан ҳисобланади. «Домашний очаг» нашри эрта қаришни олдини олиш учун қайси маҳсулотлардан тийилиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтади.
Маргарин
Маргаринда сурункали касалликларнинг келиб чиқиш хавфини ортишига сабаб бўлувчи трансёғлар бисёр бўлади. Бундан ташқари, организмдаги сув балансининг бузилиши билан ёғнинг ушбу тури ўртасида алоқадорлик ҳам йўқ эмас. Сурункали сувсизланиш эса ва тана аъзоларининг эрта қариши ва ажин пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Яримтайёр маҳсулотлар
Тановулдан олдин микротўлқинли печда иситишнинг ўзи етарли экани билан вақтни тежашга ёрдам берадигандек туюладиган яримтайёр маҳсулотлар таркибида туз сероб бўлади. Ишларингизга улгуришга кўмак бераётгандек туюлгани билан саломатликка салбий таъсир қилади. Ушбу маҳсулотларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш шишлар пайдо бўлиши ва тери аҳволининг ёмонлашишига олиб келади.
Энергетик ичимликлар
Эрталабки энергия етишмаслиги уйқунинг етарли бўлмагани ва кеч ухлаш билан алоқадор бўлиши мумкин. Ўн йил аввал қаришни хоҳламасангиз, бундай зарарли ичимликлардан тийилиш тавсия қилинади. Гап шундаки, шакар, кофеин, натрий ҳамда кислоталар миқдори жуда ҳам кўп экани ҳисобига энергетиклар тиш эмалидан ташқари, ҳазм тизимига салбий таъсир қилади. Пешоб ҳайдашни жадаллаштиргани туфайли эса организмда сувсизланиш кузатилади.
Ширинликлар
Эрта қаришга олиб келадиган энг биринчи рақамли душман экани сабаб шакар истеъмоли борасида меъёрни билиш жуда муҳимдир. Гап шундаки, глюкозанинг ортиқчаси сурункали касалликлар ва қандли диабет келиб чиқиши хавфини кўпайтиришдан ташқари, саратон ҳужайраларининг озиқланишига ҳам ҳисса қўшади.
Гликемик кўрсаткичи юқори бўлган маҳсулотлар
Нон, паста ва оқ ундан тайёрланадиган бошқа маҳсулотлар таркибидаги тез сингадиган углеводлар қондаги қанд миқдорини ошишига олиб келиши мумкин. Олимлар гликемик кўрсаткичи юқори бўлган маҳсулотлар ва эрта қариш ўртасида боғлиқлик борлигини аллақачон аниқланган. Ҳуснбузар ва тери билан боғлиқ муаммолар кузатилса, рациондаги маҳсулотларни ўзгартириш тавсия қилинади.
Спиртли ичимликлар
Спиртли ичимликларни истеъмол қилиш организмда радикал ўзгаришлар, айниқса, ҳужайралар янгиланишига жавоб берадиган А витамини танқислигига олиб келади.
Колбаса ва бошқа гўшт маҳсулотлари
Сал аввал ўтказилган тадқиқотларда, колбаса ва шунга ўхшаш бошқа маҳсулотлар таркибидаги нитрат ва нитритлар онкологик касалликлар келиб чиқиши хавфини орттириши аниқланган. Ушбу моддалар организмда ҳужайралар оксидланиши ва уларнинг ДНК ўзгаришига олиб келади. Ушбу жараён юз териси учун ўта хавфли. Шу боис ҳам колбаса ва сосиска ўрнига оқсилга бой табиий гўшт маҳсулотларини ейиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
Украина мудофаа вазири қурол-яроғ сўраб Жанубий Кореяга бормоқчи