Фото: «Домашний очаг»
Қондаги «ёмон» холестерин миқдорини орттириб, саломатлик билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлишига сабаб бўладиган одатлар ҳақида «Домашний очаг» журнали маълумот бериб ўтади.
Углеводга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш ва қондаги қанд миқдорини назорат қилмаслик
Қондаги қанд миқдорининг юқори бўлиши нафақат қандли диабет, балки холестерин хавфини ҳам кўпайтиради.
Клетчаткага бой маҳсулотларни етарлича истеъмол қилмаслик
Метаболизмни жадаллаштириб, ичаклар саломатлигини таъминлашдан ташқари клетчатка «ёмон» холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Барра сабзавотлар, дуккакли маҳсулотлар, ёнғоқлар ва мевалар клетчатканинг кони саналади.
Тартибли овқатланинг
Ортиқча вазн холестерин миқдорини оширувчи омиллардан бири саналади. Шу сабаб ҳам овқатланиш борасида меъёрни билишга ҳаракат қилинг. Кам-камдан, кичкина идишда овқатланинг.
Чекиш
Чекишни канда қилмаслик «ёмон» холестеринни кўпайтириб, юрак ишемик касалликлари хавфини орттиради. Саломат бўлишни истасангиз, тамаки маҳсулотларидан узоқ туриш тавсия қилинади.
Кам ухлаш
Уйқунинг етарли бўлмаслиги инфаркт ва инсульт хавфининг ортишига ортиқча вазн ва чекишдан кам таъсир қилмайди. Агар уйқу билан боғлиқ муаммо мунтазам равишда кузатиладиган бўлса, ҳеч қандай соғлом овқатланиш сизга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Шу сабаб ҳам шифокорлар кун давомида 6 соатдан кам ухламасликни тавсия қилади. 8 соат ухласангиз, яна яхши. Бу қондаги холестерин миқдорининг меъёрда бўлишига ҳам сабаб бўлади.
Кўп асабийлашиш
Healthline порталида узоқ вақт давомида асабийлашиш қондаги холестерин миқдорини ошириши мумкинлиги ёзилган. Стресс организмда турли муаммолар келиб чиқиши, хусусан, «ёмон» холестерин кўпайишига ҳисса қўшади. Медитация, йога, жисмоний фаоллик ва дўстлар билан доимий мулоқотда бўлиш стрессни назорат остида бўлиши ва саломатликнинг яхшиланишига ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Брюс Лининг сирли ўлими тафсилотлари аниқланди
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Украина мудофаа вазири қурол-яроғ сўраб Жанубий Кореяга бормоқчи