Фото: «Домашний очаг»
Мутахассислар шакарни кун давомида 6 чой қошиқдан кўпайиб кетмаслиги кераклигини таъкидлайди. Аммо зарарсиз туюлган айрим маҳсулотлар ҳам шакарнинг кони бўлиши мумкин. «Домашний очаг» нашри қайси маҳсулотларнинг истеъмоли аста-секин қандли диабетни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот бериб ўтади.
Суши
Гуруч, балиқ, денгиз маҳсулотларида шакар бўлиши мумкин эмас деб ўйлаганлар янглишади. Гуруч пиширилганда мазали бўлиши ва эзилиб кетмаслиги учун унга сирка, туз ва шакар қўшилади. Натижада бир ош қошиқ шакар суши учун мўлжалланган бир стакан гуруч ичида яширинади.
Консерваланган мева ва сабзавотлар
Шакар мева консервасидан ташқари, тузланган бодринг, маккажўхори, ловия, нўхат ва помидорда ҳам мужассам бўлади.
Нон
Ҳатто жавдари ундан тайёрланган нон таркибида ҳам шакар бўлади. Ўртача 100 грамм нонга камида 4 грамм шакар қўшилади. Оқ нонда эса ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.
Гўшт маҳсулотлари
Колбаса, сосиска сингари маҳсулотларининг ёрлиғига назар ташланса, таркибидан шакар ўрин олганини билиш мумкин. Аксарият ҳолларда шакардан ярим тайёр гўшт маҳсулотлари ўзига хос рангга эга бўлиши учун фойдаланилади. Саломатлигига бефарқ бўлмаганларда бу каби тайёр гўшт маҳсулотларидан тийилиш маслаҳат берилади.
Оқсилли батончалар
Кўпинча оқсил танқислигида ёрдам беради деб ўйлаб харид қилинган батончаларда шакар оқсилдан кўра кўпроқ бўлади.
Йогуртлар
Нонушта учун айни муддао бўлган йогурт таркибидаги шакар миқдори нафақат, болалар балки катталар учун ҳам ортиқчалик қилади.
Мева шарбатлари
Қадоғида «шакарсиз» деб ёзилганига қарамай, ҳатто табиий шарбат таркибида ҳам ҳам шакар борлигини инкор қилиб бўлмайди. Глюкоза пайдо бўлишининг олдини оладиган клетчаткалар йўқлиги ҳисобига эса шарбатдаги шакар бир зумда қонга сингади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
Украина мудофаа вазири қурол-яроғ сўраб Жанубий Кореяга бормоқчи