Фото: Grazia
Хаёлингизга ҳам келмаган маҳсулотлар ҳаёт учун муҳим бўлган юрак саломатлигини яхшилаши ҳақида Grazia нашри маълумот бериб ўтади.
Писталар
100 грамм кунгабоқар пистасида юрак фаолияти учун муҳим бўлган магнийнинг 10 фоизи мужассам бўлади. Қолаверса, писта таркибида юрак-қон томир тизими учун муҳим бўлган рух моддаси ҳам бисёр. Қовоқ уруғи эса «ёмон» холестерин миқдорини камайтирувчи клетчаткаларни ўз ичига олади. Шунингдек, қовоқ уруғида ҳам 65 грамм магний мавжуд.
Қаҳва
Сидней университети олимлари меъёрида истеъмол қилинган қаҳва аритмияни камайтиради деган хулосага келди. Асосийси, сут ва шакар қўшилмаган қора қаҳва ичиш. Кофеиндан ташқари ушбу ичимликда юрак саломатлиги учун муҳим бўлган бошқа моддалар ҳам кўп.
Томат пастаси
Томат пастаси юрак саломатлиги учун муҳим бўлган ликопиннинг кони. Унинг атиги 4 граммида ликопиннинг кунлик меъёри мужассам.
Картошка
Қайнатилган ёки ёғсиз печда пиширилган картошка юрак-қон томир тизими ва қомат учун хавфсиз. Гап шундаки, картошкада қон босимини назорат қилишга ёрдам берадиган калий ва қизил қон таначаларининг ташкил топишида муҳим саналган B6 витамини мавжуд.
Банан
Кун давомида истеъмол қилинган атиги бир дона банан калий ва натрий балансини меъёрда бўлишига ҳисса қўшади. Ушбу элементлар барча мушаклар, хусусан, юрак фаолиятини ҳам яхшилайди. Шунинг ҳисобига ҳам банан юрак саломатлиги учун энг муҳим маҳсулотлардан саналади.
Йогурт
Бостон университети мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқотда бир кунда истеъмол қилинган йогуртнинг атиги икки порцияси инфаркт ва инсульт хавфини 30 фоизга камайтириши аниқланган. Аммо бунинг учун шакар қўшмасдан ёғсизини истеъмол қилиш керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар