16:43 / 27.12.2021
1 199

Юз терисидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар

Юз терисидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар
Фото: Pinterest
Кўпчилик тери муаммоларини ҳал қилишни эмас, балки тональ креми билан ниқоблашни афзал кўради, аммо бу масалага ечим бўла олмайди.

Қуруқ, яллиғланган, қобиқли жойлар
Ёш ёки экзема туфайли тери қуруқлашиши мумкин. Қуруқ тери учун энг яхши восита намловчи воситадир. Терининг чуқур қатламларига яхшироқ кириб бориш учун ўлик ҳужайраларни олиб ташлайдиган скрабдан фойдаланиш тавсия этилади. Агар бу ёрдам бермаса, дерматологга мурожаат қилиш керак.

Кўз атрофидаги оқ пуфакчалар
Тошма тариқ донига ташқи ўхшашлиги сабабли улар тариқ деб ҳам аталади, аммо расмий номи – милиум. Улар ҳам тери ҳужайраларининг кичик бўлаклари, ҳуснбузарнинг бир тури. Милиумлар жуда ёғли кремлардан фойдаланиш ёки нотўғри овқатланиш туфайли пайдо бўлиши мумкин. Муаммонинг олдини олиш учун кремни бошқасига алмаштириб, терини скраб билан мулойимлик билан тозалаш зарур. Ҳеч қачон милиумни тешиш ёки сиқиш керак эмас. Бу инфекция тушишига олиб келиши ёки терида чандиқ қолдириши мумкин. Косметологлар эса катта милиумдан халос бўлишга ёрдам беради.

Жигарранг ёшдаги доғлар
Бу дерматологлар мелазма деб атайдиган тери пигментациясининг бузилишидир. Мелазма ҳомиладорликдан кейин, гормонал касалликлар, ультрабинафша нурларининг ҳаддан ташқари таъсири, фотосенсибилизаторларни ўз ичига олган дори-дармонларни қабул қилиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг айрим касалликлари билан пайдо бўлиши мумкин. Бундай вақтда энг яхши восита қуёшдан ҳимояловчи кремдир. Ҳомиладорлар гликолик кислота ва қизилмия экстрактидан иборат скрабни синаб кўриши мумкин. Аммо терига лазер орқали таъсир қилиш усулларидан эҳтиёт бўлиш зарур, чунки мелазма меланомани қўзғатиши мумкин.

Терининг қизариши
Бу росацеа – юзнинг сурункали тери касаллиги бўлиб, ундаги кичик юзаки томирлар кенгаяди ва қизил яллиғланиш ҳосил бўлади. Розацеанинг келиб чиқиш сабаблари номаълум, аммо шифокорлар эрта қариган одамлар унга кўпроқ мойил эканлигини аниқлади. Касалликнинг олдини олиш учун қуёшда узоқ вақт қолмаслик, спиртли ичимликлар ва шоколад истеъмол қилмаслик керак. Шунингдек, қон томирларини торайтирувчи крем фойдаланиш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Кичик қизил тошмалар
Улар ангиома деб аталади, одатда улар майда, 1-2 миллиметрли, бўйин, кўкрак ва қорин бўшлиғида пайдо бўлади. Ташқи томондан, ангиомалар оддий холларга ўхшайди. Ушбу касаллик ирсиятдан ҳам ўтади. Ангиомани олдини олиш иложсиз, лекин бу мутлақо хавфли эмас. Агар улар тез-тез безовта қилса, дерматологга мурожаат қилиш лозим. Шунингдек, ҳушсизлантириш орқали уларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш мумкин.

Ҳуснбузар ва чипқон
Ушбу муаммо эстроген даражасининг пасайиши ва андроген гормонларининг кўпайиши билан тавсифланади. Шу сабабли, шиллиқ безлар фаолроқ ишлайди, шунинг учун 40 дан 49 ёшгача бўлган аёлларнинг тахминан 25 фоизи ҳуснбузарларга дуч келади. 20 ёшда гормонал таблеткаларни қабул қилиш етарли бўлиши мумкин, аммо 40 ёшдан кейин сиз мутахассисдан ёрдам сўраш керак.

Терида кичик оқ ёки қизил доғлар
Кератоз – соч фолликулаларининг дағаллашувидир. Кератоз балоғат ёшидаги одамларнинг 30-40 фоизида учрайди. Аёлларда ҳомиладорлик даврида касаллик фаоллашиши мумкин. Ўлик ҳужайралардан ўз вақтида халос бўлиш ва уларнинг тўпланишининг олдини олиш учун терини мунтазам равишда тозалаш лозим. Терини яхшилаш учун намлантирувчи крем суртиш зарур.

Терига оқ доғлар тушиши
Ушбу доғлар ирсият ёки тўсатдан вазн ортишидан пайдо бўлади. Кўпинча бундай тартибсизликлар терининг турли жойлари бир-бирига ишқаланадиган жойларда пайдо бўлади. Бунинг даъвоси учун фақат дерматологга бориш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юз терисидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар