16:22 / 04.01.2022
1 344

Организмингизда ижобий ўзгаришларга сабаб бўладиган тавсиялар

Организмингизда ижобий ўзгаришларга сабаб бўладиган тавсиялар
Фото: Pinterest
Энг катта ютуқлар кичик ўзгаришлар ва оддий одатлардан бошланади. Агар ҳар куни янги фойдали одатга 15 дақиқа вақт ажратилса, бир йил ичида ажойиб натижаларга эришиш мумкин. Бунинг яхши томони шундаки, улар ўз-ўзидан, деярли сезилмайдиган тарзда содир бўлади. Йилнинг ҳар ойида кичик тажриба ўтказиш ва ҳаётга битта кичик ўзгариш киритиш тавсия этилади. Шунда 12 ой ичида янада кўпроқ энергия ва саломатликка эришиш мумкин.

1-ой: Ҳар ҳафта ухлашга 15 дақиқа олдин ётиш

Саломатлик учун қила оладиган энг яхши ва энг муҳим нарса бу уйқуни яхшилашдир. Тунги яхши дам олиш юрак-қон томир тизимини нормаллаштиради, метаболизм тезлигини қўллаб-қувватлайди, стрессни енгишга ёрдам беради ва қаришни секинлаштиради, ҳатто саратон касаллигидан ҳимоя қилади. Эрта ётиш учун тўлиқ бўш вақтни топиш осон эмас. Лекин агар ҳар ҳафта 15 дақиқа қўшилса, бир ой ичида бир соат эртароқ ухлаш имконияти пайдо бўлади.

2-ой: Қуёшдан ҳимояловчи крем суртиш

Дерматологларнинг огоҳлантиришича, кўпчилик терисини қуёшдан етарли даражада ҳимоя қилмайди. Шу билан бирга, ультрабинафша нурларидан ҳимояланган маҳсулотлардан мунтазам фойдаланиш тери саратонининг олади. Ҳимоя индекси камида 30 бўлган кремни олиш ва ундан ҳар куни фойдаланиш керак, ҳатто ташқарида ҳаво булутли бўлса ҳам, пляжга эмас, балки офисга борилганда ҳам. Шу унутмаслик керакки, бош, қўллар, юз териси ҳамиша ҳимояга муҳтож.

3-ой: Юракни асраш ва унинг саломатлигини мустаҳкамлаш

Юрак касаллиги эркаклар ва аёллар ўлимининг асосий сабаби бўлиб қолмоқда. Буни шифокорлар эслатишдан чарчамайди: ҳаёт тарзи юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфига жуда катта таъсир қилади. Юрак касалликларининг олдини олишнинг энг самарали усулларидан бири бу − юришдир. Кунига атиги 15-30 дақиқа кардиомашғулотлари хавфни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради. Машқ қилиш ўрнига эрталаб бир оз юриш, ишдан кейин кечқурун сайр қилиш − оғир кундан кейин стрессдан халос бўлишга ёрдам беради, лифт ўрнига зинадан чиқиш одати ҳам юрак саломатлигини сақлашда фойдали. Албатта, йилига бир марта юракнинг профилактик текширувини ўтказиш, унинг кучли ва соғлом ҳолатига ишонч ҳосил қилиш лозим.

4-ой: Кўриш қобилиятига ғамхўрлик қилиш

Кўрлик ёки қисман кўриш қобилиятини йўқотиш хавотири энг кенг тарқалган қўрқувлардан биридир, аммо шундай бўлса-да, кўпчилик кўриш қобилиятини ҳимоя қилишга унчалик шошилмайди. Масалан, энг оддий − кўзни ультрабинафша нурланишидан ҳимоя қилиш. Март − қуёш чиндан порлайдиган биринчи ой, ультрабинафша нурларидан ҳимояланган кўзойнак тақиш одатини ривожлантириш учун энг зўр вақтдир. Айни пайтда бу кичик нарса нафақат кўзни ҳимоя қилади, балки кўз атрофдаги нозик терини ҳам асрайди.

5-ой: Кўпроқ сабзавот ва мевалар истеъмол қилиш

Беш порция янги сабзавот ва мева ошқозон-ичак тракти соғлом бўлиши учун зарур бўлган кунлик минималдир. Ишни ҳар бир таомга битта сабзавот ёки мева қўшишдан бошлаш унчалик қийин эмас, натижа эса тез орада сезилади.

6-ой: Гриппга қарши эмланиш

Эмланиш учун энг яхши вақт − октябрь. Иммунитет тўлиқ ривожланиши учун камида икки ҳафта кераклигини унутмаслик керак, грипп мавсумини кучга тўлиб кутиб олиш учун имкон қадар эрта эмланган яхши.

7-ой: Камроқ шакар истеъмол қилиш

Агар шакар қўшилган қаҳва ёки чой ичишга одати бўлса, кунига бир стаканга 50 фоиздан камроқ шакар қўшиб ёки шунчаки асал билан алмаштириш тавсия этилади. Яна бир осон йўл − бир кунлик ширинликни қуритилган мевалар билан алмаштириш. Буларнинг барчаси кичик нарсалар ва улар кўп ҳаракат талаб қилмайди, натижа эса қувонтиради.

8-ой: Кичикроқ идишлардан овқатланиш

Кўпинча инсон ўзига керак бўлганидан 15-20 фоиз ортиғи билан жуда тез овқатланади. Секинроқ овқатланиш ва овқатланаётганда бошқа нарсаларга чалғимасликдан ҳам яхшироқ одат бор. Кичикроқ идишларни синаб кўриш: кичикроқ идишлар ҳам визуал равишда етарли бўлиб кўринади ва меъёрида таом тановул қилинади.

9-ой: Тиббий текширувни ташкил қилиш

Бир неча кун ажратиб, саломатлик бўйича текширувдан ўтиш лозим. Қон ва пешоб таҳлили, муҳим органлар − юрак, қалқонсимон без, қорин бўшлиғини ультратовуш текширувидан ўтказиш тавсия этилади. Шунингдек, гинеколог ва маммолог, стоматолог ва офталмолог кўригига ҳам ёзилишни унутмаслик керак.

10-ой: Углевод миқдорини камайтириш

Ҳаммасини ҳам эмас, балки бўш углеводлар миқдорини камайтириш керак. Бошқа углеводлар тана учун зарурдир ва уларни етарли миқдорда истеъмол қилиш жуда муҳим. Уларни сабзавот, дуккакли ва дон маҳсулотларидан олиш мумкин. Оқ гуручни жигарранг гуруч билан, одатдаги гарнир ўрнига дуккаклилар, нонушта учун жўхори уни истеъмол қилиш керак. Бу билан нафақат соғлиққа ғамхўрлик қилинади, балки вазн ҳам сақланади.

11-ой: Кунига камида медитацияга 5 дақиқа ажратиш

Стресс инсоннинг доимий ҳамроҳи ва соғлиқни яширинча бузадиган кўринмас душмандир. Медитация кундалик стресс билан курашиш, унинг таъсирини камайтириш ёки ҳатто йўқ қилишнинг энг осон ва энг самарали усулидир. Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, медитация хурсандчилик даражасини оширади, бу йилнинг энг қайғули ойида, албатта, керак.

12-ой: Ичкиликни ташлаш

Карантин − стресс, ёлғизлик, бирор нарса билан ўтиши керак бўлган ортиқча вақт. Бу жуда хавфли комбинация. Баъзида буларнинг барчаси зарарсиз бўлиб туюлади, лекин аслида спиртли ичимликларнинг ҳар бири турли касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади, шунингдек, метаболизмни бузади ва уйқуга ёмон таъсир қилади. Спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечиш қийин бўлса, унинг миқдорини оз-оздан камайтириш тавсия этилади. Натижада ушбу зарарли одат аста-секин бартараф этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Организмингизда ижобий ўзгаришларга сабаб бўладиган тавсиялар