Фото: Pinterest
Баъзилар кўпроқ ухлаш умидида мунтазам равишда нонуштадан воз кечади. Бироқ бундай танлов ҳар доим ҳам соғлиқ учун яхши эмас ва бу энергиянинг ортишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун нонушта энг муҳим овқатланиш ҳисобланади.
Энергияни оширади
Узоқ уйқудан кейин организм тахминан 10-12 соат давомида озиқланмайди. Соғлом нонушта организмнинг энергия ва озуқа моддалари захираларини тўлдиради. Эрталабки овқатни ўтказиб юбормайдиганлар ўзларини ҳушёр ва фаол ҳис қилади, шунингдек, улар учун диққатни вазифаларга жамлаш ва янги маълумотларни ёдда сақлаш осонлашади.
Витамин ва минераллар кунлик миқдорининг бир қисмини беради
Инсон соғлиғини сақлаш учун ҳар куни маълум миқдорда озуқа олиши керак. Нонушта қиладиганлар тавсия этилган кунлик витамин ва минералларнинг биқ қисмини истеъмол қилади. Бироқ рационда клетчатка ва оқсилга бой соғлом маҳсулотларга устунлик бериш керак. Кунни фастфуд билан бошлаш саломатликни яхшилаши даргумон.
Вазнни назорат қилишга ёрдам беради
Нонушта қилиш тушлик бўлмай туриб, очликни ҳис қилишдан сақлайди, шунинг учун дуч келган таомларни истеъмол қилиш эҳтимоли камаяди. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эрталабки овқатни ўтказиб юборадиганларда ортиқча вазнга эга бўлиш хавфи кўпроқ.
Агар нонушта қилишга вақт йўқ бўлса, унда газак учун вариантларни олдиндан ўйлаб кўриш ва озуқавий моддаларга бой – йогурт, мева, сабзавотларни истеъмол қилиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади