22:00 / 05.01.2022
1 541

Қуриган, ёрилган ва рангсиз лаблар саломатдаги қандай муаммодан дарак беради?

Қуриган, ёрилган ва рангсиз лаблар саломатдаги қандай муаммодан дарак беради?
Фото: Marie Claire
Лабларнинг аҳволидаги ўзгариш нима билан боғлиқ эканлиги ҳақида Marie Claire нашри маълумот бериб ўтади.

Қуруқ ва кўчган лаблар
Лабларнинг қуруқ ва кўчгани организмдаги сувсизланишни билдиради. Гап шундаки, териси юпқа экани ҳисобига организмдаги сув танқислиги биринчи бўлиб лабда акс этади. Айнан шу сабаб ҳам лабга бальзам суртиш ўрнига бир стакан оддий сув ичиш тавсия қилинади. Бундан ташқари, қуруқлик қизилўнгач ва ошқозон шиллиқ қаватида муаммо борлиги, гастрит ва эрозиядан дарак бериши мумкин.

Лаб четларидаги ёриқлар
Аксарият ҳолларда лаб четларидаги ёриқларнинг пайдо бўлишига гигиена қоидаларига амал қилмаслик оқибатида келиб чиқадиган турли инфекция ва бактериялар сабаб бўлиши мумкин. Бу, айниқса, брекет ва турли протез тақадиганларга тааллуқли.

Лаб рангининг ўзгариши
Лабнинг ранги одатдагидан қизариши ёки оқариши истеъмол маҳсулоти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ундай бўлмаган тақдирда эса бу жигар ёки турли аллергик реакциялар билан алоқадор бўлади.

Лабларнинг шишиши
Тонга лабларнинг шишиши организмда суюқлик тўплангани билан бошқа пайт эса аллергик реакциялар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Лаб рангининг оқариши
Лабларнинг одатдагидан оқариши қуёш нурининг етарли эмаслиги ёки касаллик билан боғлиқ бўлади. Агар бошқа симптомлар кузатилмаса, қуёш нури остида сайр қилинг. Бошқа ҳолларда эса шифокорга мурожаат қилинг. Негаки бу ошқозон-ичак трактида муаммо борлигидан дарак бериши мумкин.

Лаб четларида ёриқларнинг пайдо бўлиши
Лаб четларида ёриқларнинг пайдо бўлиши B2 витаминининг етишмаслиги ва иммунитет сусайганидан далолат бериши мумкин. Сабзавот ва барра меваларни истеъмол қилишни канда қилманг.

Сезувчанликнинг ортиши
Сезувчанликнинг ортиши, қизариш ва зўриқишларга аллергия сабаб бўлиши ёки бу гигиеник воситаларнинг қўзғатиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қуриган, ёрилган ва рангсиз лаблар саломатдаги қандай муаммодан дарак беради?