Фото: Cosmopolitan
Мутахассислар куннинг биринчи ярмини қандай ташкил қилиш вазнни сақлаб қолишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини таъкидламоқда. Қуйида келтирилган тонгги одатлар тезроқ вазн йўқотишга ёрдам беради.
Тезроқ вазн йўқотиш учун қандай маслаҳатларга амал қилиш керак? Кимдир камроқ овқатланишга ҳаракат қилади, бошқалар кундузи овқатланишни қатъий равишда чеклашни афзал кўради, айримлар ратционидан маълум маҳсулотларни чиқариб ташлайди. Аммо чиройли қоматнинг сири куннинг биринчи қисми билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Нонуштани ўтказиб юборманг
Нонушта кўпинча куннинг энг муҳим таоми деб аталади. Бунинг сабаби шундаки, нонушта қилишни ўтказиб юбориш ва ишга шошилиш куннинг охирида ширинлик истеъмол қилиш эҳтимолини оширади. Тўйимли тонгги нонушта нафақат танадаги глюкоза захираларини тўлдириш орқали энергия даражасини оширади, балки тунги парҳезни тўхтатиб, қоматни сақлаб қолишга ёрдам беради. Better Health маълумотларига кўра, эрталаб нонушта қилиш учун вақт ажратиш вазнни яхшироқ назорат қилиш, иккинчи тоифа диабет ва юрак касалликлари хавфини камайтиришга олиб келади.
Нонушта учун фойдали маҳсулотларни танланг
Better Health ўз вазнини барқарорлаштирмоқчи бўлганларга нонушта учун донли таомларни истеъмол қилишни тавсия қилади. Шунингдек, мева, ёнғоқлар ва табиий ёғли йогурт танага зарур бўлган барча моддаларнинг ажойиб манбаи ҳисобланади. Парҳезшунослар кам ёғли сут маҳсулотларидан воз кечишни маслаҳат беради. Қолаверса, нонушта учун энг фойдали таркибий қисм тухумдир. У салат, пиширилган ловия, сабзавотлар, авокадо ва исмалоқ билан истеъмол қилиниши керак. Healthline’нинг таъкидлашича, оқсилга бой маҳсулотлардан тайёрланган нонушта организмдаги «очлик гормони» – грелин даражасини пасайтиради.
Тонгни сув ичишдан бошланг
Бу кўпинча вазн йўқотишда «минимал усул» деб аталади. Бу бир стакан сувни қабул қилиш энергия сарфини ёки организм томонидан ёқилган калориялар сонини камида 60 дақиқага ошириши билан изоҳланади. Healthline’нинг сўзларига кўра, тонгни бир ёки икки стакан сув билан бошлаш – вазн йўқотишни тезлаштиришнинг энг осон усули ҳисобланади.
Эрта уйғонинг ва егулик тайёрланг
Одатдагидан атиги бир соат олдин уйғониш нафақат фойдали нонушта, балки ишга олиб бориш учун тушлик ҳам тайёрлашга имкон беради. Тушлик таомини сотиб олиш ёки етказиб беришга буюртма бериш осон бўлса-да, уйда тушликни тайёрлаш истеъмол қиладиган калорияларни кузатиб боришини ва ортиқча миқдорини камайтиришни осонлаштиради. Умуман олганда эртароқ уйғониш кунни тўғри тақсимлашга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида соғлом одатлар ва тўғри қарорларни қабул қилишга ундайди.
Ишга борадиган йўлда сайр қилинг
Соғлом бўлиш нуқтаи назаридан, ҳатто жамоат транспортида саёҳат қилиш ҳам машина ҳайдашдан кўра фойдалироқдир. Пиёда ёки велосипедда юриш ҳақида нима дейишимиз мумкин. Буюк Британия Миллий Тиббиёт кутубхонаси томонидан ўтказилган тадқиқотда 822 иштирокчини тўрт йил давомида кузатилди ва иш жойига машинада келганларда бошқаларга қараганда умумий вазн ортиши аниқланди. Шундай қилиб, маслаҳат оддий: ҳатто совуқ мавсумда ҳам пиёда юришни куннинг бир қисмига айлантириш керак. Олимларнинг таъкидлашича, фаоллик ва эрта уйғониш ёмон об-ҳавода куч йўқотилишини енгишга ёрдам беради.
Қуёшли кунда пиёда юринг
Healthline ушбу маслаҳатни қуйидагича изоҳлайди: «Қуёш нури Д витаминига бўлган эҳтиёжни қондиришнинг энг яхши усули ҳисобланади. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Д витаминига бўлган эҳтиёжни қондириш вазн йўқотишга ёрдам беради ва семиришнинг олдини олади».
Машқлар бажаринг
Агар ишга пиёда бориб бўлмаса, эрталаб машқ қилиш учун вақт ажратиш керак. Бу кунни бошлаш, энергия орттириш ва калориялар сарфлашнинг ажойиб усули. Вазн йўқотиш учун спортнинг самарадорлиги тўғрисида турли хил қарашлар мавжуд, аммо эрталабки машғулотларнинг фойдасига ишонадиган шахсий мураббий Бредли Симмондс Express.co.uk сайтига шундай дейди: «Мен энг яхши деб ҳисобланган вақт – ҳар доим машқ қилишни тавсия қиламан. Аммо агар эрталаб машқ қила олсангиз, бу кунни бошлашнинг энг яхши усули. Эрталабки машқларнинг афзалликларидан бири шундаки, у қондаги қанд миқдорини кун давомида барқарор ушлаб туради, ортиқча очликни камайтиради». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади