Cancer Research тадқиқотчилик фонди шифокорлари саратон касаллигини олдини олиш ва пайдо бўлган саратонни даволаш учун рационга қайси маҳсулотни киритиш кераклигини маълум қилди. Бу ҳақида Daily Express газетаси хабар қилди.
Мутахассислар фикрига кўра, зарчўва (ёки сариқ занжабил, озиқ-овқат тайёрлашда зиравор сифатида ишлатилади, бундан ташқари, сариқ ранг олишда хомашё ҳисобланади) мавжуд бўлган саратон ўсимталарига фаол қарши таъсир кўрсатиб, таркибида юқори концентрацияли андиоксидантлар, хусусан, куркумин туфайли ўсимталар ривожланишини олдини олади.
Мамлакат аҳолисининг кунлик рациони ўрганилганда, зарчўвадан фойдаланиладиган анъанавий таомларни истеъмол қиладиган инсонларда саратон билан касалланиш жуда кам кўрсаткичда бўлган.
Шунингдек, олимлар аденид киста карцинома- асосан сўлак безлари, бош ёки бўйиннинг бошқа жойларида сезиларли даражада ривожланадиган саратон касаллигининг нисбатан ноёб тури билан оғриган беморларда тажриба қилиб кўришди. Даволаниш курсларига зарчўва қўшимча қилинган. “Икки ойдан сўнг ҳолатнинг барқарорлашгани, олти ойдан сўнг эса ўсимта жаҳми ва вазни 80% га камайгани кузатилди”, дейди тадқиқотчилар.
Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, зарчўвадаги юқори концентрацияли антиоксидантлар юрак касаллиги билан оғриган инсонларда холестерин миқдорини камайтиришга ҳамда кўз гавҳарининг хира тортиши (катаракта), кўз ички босимининг зўрайиши (глаукома), макула дегенарицияси каби касалликлар келиб чиқиши хавфини камайтиради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади