Отабек Умаров Бобур Омоновга орзусидаги “Гелик”ни совға қилишга ваъда берди (видео)

Ўзбекистонлик пара спортчи Бобур Омоновнинг узоқ йиллик орзуси амалга ошиши мумкин. Отабек Умаров спортчи билан учрашуви чоғида унга орзу қилган “Гелик” автомобилини совға қилишга ваъда берди.
Ушбу учрашув акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, фойдаланувчилар эътиборини тортди. Маълум бўлишича, Бобур Омонов Mercedes-Benz G-Class русумидаги автомобилни анчадан буён орзу қилган.
Отабек Умаровнинг спортчига берган ваъдаси интернет фойдаланувчилари томонидан илиқ кутиб олинди. Кўпчилик бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, Бобур Омоновнинг орзуси тез орада рўёбга чиқишига тилак билдирмоқда.
Ҳозирча автомобилни топшириш санаси ҳақида маълумот берилмаган. Шундай бўлса-да, учрашув ва ундаги самимий суҳбат ижтимоий тармоқларда кўплаб ижобий фикрларни келтириб чиқарди.































Изоҳлар 0
…