Фото: Marie Claire
Кундалик стрессни бошдан кечирганда, турли хил тинчлантирувчи чойлар ёрдамга келади. Қуйидаги материалда неврознинг олдини оладиган ва ички мувозанатни келтириб чиқарадиган рецептларни тақдим этамиз.
Энг қадимий ичимликлардан бири бўлган чой ҳар доим замонавий ҳаётнинг чекланмаган ритмларига дош беришга ёрдам беради: бу вазн учун зарарли эмас, у тананинг асаб, овқат ҳазм қилиш ва қон айланиш тизимларига ижобий таъсир кўрсатади.
Тинчлантирувчи чойлар одатда ўтлардан тайёрланади. Энг машҳурлари – ялпиз, мойчечак, валериан, пустирник, лимонўт ва жўка. Ушбу ўтлардан организмни тинчлантирувчи чой тайёрлаш мумкин.
Мойчечак уйқусизликка ёрдам беради ва асаб тизимини тинчлантиради. Валериан ва ялпиз бир зумда стрессни енгиллаштиради. Пустирник депрессия ва асабий қўзғалувчанликда ҳам қўлланилади. Айтганча, чойлар тинчлантиришдан ташқари, токсинлар билан курашади. Чойлар самарали тозалаш воситалари сифатида танилган ва бу мақсадда асрлар давомида фойдаланиб келинмоқда.
Мойчечак чойи
Энг машҳур ва оддий чой рецепти, уни қайнатишга ҳам ҳожат йўқ. Мойчечак гулларига иссиқ сув қуйилади ва 7-10 дақиқага димланади, шундан сўнг суюқлик тиндирилади ва ичилади. Мойчечак гулларидан 200 мл сув учун 1-2 чой қошиқ керак бўлади. Ушбу чой мукаммал даражада тинчлантиради, уйқусизликка қарши курашади.
Жўкали чой
Чойнинг шифобахш хусусиятлари ҳамда ёқимли ҳиди бор. Жўкали чой кучли детокс таъсиридан ташқари, тинчлантирувчи таъсирга ҳам эга. Бунинг учун 3-4 ош қошиқ жўка гулини устига қайноқ сув қуйилади ва яхшилаб димланади. Чойни кунига 100-200 мл миқдорда истеъмол қилиш мумкин.
Мавракли чой
Маврак нафақат таомларга зиравор сифатида қўшилади, балки ўсимликнинг хусусиятлари чойда максимал даражада намоён бўлади. 2 ош қошиқ маврак гулига 200 мл иссиқ сув қуйилади. Ичимлик ярим соат давомида димланади, сўнгра суюқлик тиндирилади. Мавракли чойдан кунига ярим стакандан икки маҳал ичиш тавсия этилади.
Валерианли чой
2 ош қошиқ валериан гули майдаланади, кейин олинган массани 0,5 литр қайноқ сув билан димланади. 10 дақиқадан кейин тинчлантирувчи чойни ичиш мумкин. Ичимлик бош оғриғини, баъзан ҳатто мигренни енгиллаштиради ва уйқусизликка ёрдам беради.
Асалли чой
Бунинг учун 500 мл сув, бир дона олма, кўк чой, 1/3 чой қошиқ долчин ва таъбга кўра асал керак бўлади. Маҳсулотларга иссиқ сув қуйилади ва 5 дақиқага қолдирилади. Бундан ташқари, апельсин бўлаклари ёки қобиғини қўшиш мумкин – бу ичимликка янги йил лаззатини беради.
Ялпизли чой
Аввал ялпиз ва чой баргларини тенг нисбатда аралаштирилади. Устидан қайнаган сув қуйилади ва 5-10 дақиқага қолдирилади. Ушбу чой тинчлантирувчи восита сифатида ичилади, агар тавсия этилган дозадан кўпроқ қабул қилинса, аксинча, энергия ортади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади