17:30 / 06.02.2022
1 172

Киприкларнинг тўкилишига олиб келадиган 5 та зарарли одат

Киприкларнинг тўкилишига олиб келадиган 5 та зарарли одат
Фото: Marie Claire
Кўп йиллар давомида ажойиб кўринишини сақлаб қолиш учун киприкларга ғамхўрлик қилишнинг асосий қоидаларига риоя этиш ва уларга зарар етказадиган хатоларга йўл қўймаслик керак.

Нотўғри овқатланиш ва доимий стресс — бу асосий душман, дейиш мумкин. Бироқ кўпинча сабаблар одатлар билан боғлиқ, айнан улар туфайли киприклар кундан кунга заифлашади.

Ухлашдан олдин макияжни тозаламаслик
Оғир иш кунидан сўнг охирги нарса юз макияжини тозалашдир. Баъзида бунинг учун вақт ёки куч етарли бўлмайди ва одатга кўра макияж билан уйқуга кетиш кузатилади. Туш моддаси киприкларни қаттиқлаштириши ва шунинг учун ташқи таъсирларга нисбатан заифлашишини ҳисобга олиш керак. Агар кўзда бўёқлар тунда тозаланмаса, бундай ҳолда, уларнинг зарарланиш эҳтимоли бир неча бор ортади.

Киприклардан тушни тозалашнинг асосий қоидаси: моддани олиб ташлашни бошлашдан олдин уни юмшатиш керак. Шунинг учун кўзни макияж учун махсус тозалаш воситасининг ёғга асосланганидан фойдаланиш афзалроқ. Аммо энг муҳими, киприкларнинг мустаҳкамлиги ва қалинлигини сақлаб қолиш учун уларни минимал даражада босиш ва ишқалаш лозим.

Сунъий киприкларни нотўғри олиб ташлаш
Тунда макияждан халос бўлиш ва юзда енгилликни ҳис қилиш учун кўп вақт кетмайди. Бироқ, сунъий киприкларни олиб ташлаш ҳақида гап кетганда, албатта, шошилмаслик керак. Агар тез ҳаракатлар билан олиб ташланса, унга қўшилиб табиий киприклар ҳам тўкилиши мумкин.

Ҳар куни сувга чидамли тушдан фойдаланиш
Сувга чидамли туш, эҳтимол, аёлнинг косметик сумкасидаги энг севимли воситадир. Бироқ мунтазам равишда бунга сабабсиз мурожаат қилиш, албатта, яхши эмас.

Маълумки, бу каби тушлар кучли кимёвий формулага эга ва бу унинг асосий хавфли томонидир. Қўлланганда, бундай модда киприклар учун қўшимча стресс яратади ва уни тез, нотўғри тозалашга ҳаракат қилиш қимматбаҳо киприкларни йўқотишга олиб келади. Шу муносабат билан косметологлар оддий, аммо сифатли тушларга устунлик беришни фаол равишда тавсия этади. Уларни тозалаш учун оддий илиқ сувдан фойдаланиш мумкин.

Киприкларни туш суртгандан кейин қайириш
Киприкларга туш суртилгандан сўнг уларга ташқи томондан шакл беришдан сақланиш лозим, чунки қотиб қолган туш моддаси туфайли улар янада мўртлашади. Уларга керакли кўринишни бериш учун туш суртмасдан аввал қайириш тавсия этилади.

Тушдан жуда кўп фойдаланиш
Албатта, тушлар киприклар учун энг машҳур декоратив воситадир. У уларга керакли ҳажмни қўшиши, уларни узайтириши ва қалинлаштириши мумкин. Бугунги кунда тушсиз косметик сумкани тасаввур қилиш деярли мумкин эмас. Аммо унутмаслик керакки, унинг моддаси киприклар тузилишига кучли таъсир кўрсатади. Натижада улар ажойиб кўриниш беради, лекин амалда нафас олишни тўхтатади. Бу эса уларнинг заифлашиши ва сийраклашишининг асосий сабабларидан биридир.

Ҳафтада бир ёки икки кун тушдан фойдаланмаслик киприкларнинг гўзаллиги ва соғлиғи фойдасига ажойиб қадамдир. Бундан ташқари, бу ҳар доим табиий кўриниш тенденциясига риоя қилиш билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Киприкларнинг тўкилишига олиб келадиган 5 та зарарли одат