Фото: «Домашний очаг»
Таом тайёрланганда, албатта, ёғ ҳар томонга сачрайди. Қозон ва бошқа идишларнинг қопқоғи бўлса-да, улардан доим ҳам фойдаланилмайди. Аммо ошхонани ёғлардан атиги 2 дақиқа ичида тозалашнинг имкони бор, деб ёзади Дарё сайти.
Биринчи қадам: ёғ сачраган жойлардан барча буюмлар олиб ташланади
Газ атрофи камроқ ёғ ва чанг тўплайди. Чойнак, шакар идиши ва бошқа нарсаларда ёғлар қанча кам бўлса, тозалаш ишлари шунча осон бўлади. Фақат печнинг атрофи тозаланади.
Иккинчи қадам: дарҳол ёғли ҳудуд тозаланади
Бунда қоғоз сочиқлар яқиндан ёрдам беради. Барча ёғ доғлари иссиқлигида артиб ташлаш вақт ўтиб, улар қотиб қолганга қараганда анча осон. Худди шу ҳолат това ва қозонларнинг ташқи томонида ҳам қўл келади. Агар улар вақтида тозаланмаса, таом пиширилганда ёғларнинг куйган ҳиди хона бўйлаб тарқалаверади.
Газ панжарасини ҳам имкон қадар тез-тез, айниқса, таом тайёрлангандан кейин кечиктирмасдан тозалаш лозим. Акс ҳолда панжарага ёпишиб кетган ёғларни тозалаш бир қанча қийинчилик туғдиради.
Ёғ қатлами қалин бўлса, қоғоз сочиқни йиртиб ишлатишнинг кераги йўқ. Шунчаки уни ўрами билан доғ устида ишқалаш мумкин. Ёғ қатлами кетгач, қоғоз сочиқнинг яроқсиз қатлами олиб ташланади.
Учинчи қадам: қолган доғларни олиб ташланади
Оддий ёғ томчилари учун бир стакан сувга бир томчи идиш ювиш суюқлиги қўшилади. Губка ёки бир марта ишлатиладиган мато билан ювилади ва бир дақиқадан сўнг артиб олинади.
Қалин доғлар учун 1:1 нисбатда сув билан ичимлик содаси аралаштирилиб, ёғ доғларига суртилади ва 5 дақиқадан сўнг қуруқ мато билан артиб олинади. Аралашманинг қолдиқ қисми нам мато билан ювиб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи