Фото: «Домашний очаг»
Фақат омадли аёлларгина ҳафтада бир неча марта сочларни ювишга муваффақ бўлади. Кўпчилик буни деярли ҳар куни амалга оширади. Афсуски, бунинг сабаби бош терисининг ёғланишини оширадиган одатларда.
Сочларга тез-тез тегиш
Қўллар билан доим ҳам юзга тегинавермаслик ҳаммага маълум, чунки турли хил инфекциялар юз терисида турли хил тошма ва ҳуснбузарлар тошишига олиб келади. Худди шу қоида сочлар учун ҳам амал қилади. Агар доимо сочларни қўл билан тўғрилаб турилса, эпителий зарралари ва ёғ безларининг секрецияси туфайли сочлар дарҳол ёғланади.
Кўп ювиш
Афсуски, сочни ҳар куни ювиш фақат ёғ секрецияси жараёнини тезлаштиради. Гап шундаки, шампунь бош терисидан табиий ёғни ювади ва ёғ безлари унинг етишмаслигини қоплаш учун тезроқ ишлай бошлайди.
Соч кондиционеридан фойдаланиш
Соч кондиционеридан фойдаланиш нафақат мумкин, балки зарурдир, аммо кичик огоҳлантириш билан: Соч турига қараб тўғри маҳсулотни танлаш ва уни ҳеч қачон илдизларга сурмаслик тавсия этилади.
Соча тароғининг тоза эмаслиги
Соч тароғи қанчалик тез-тез тозаланиши ва ювилиши керак? Буни мунтазам равишда қилиш керак, чунки нафақат тушган сочлар тишларига, балки косметика қолдиқлари ва эпителия зарралари ҳам тушади. Буларнинг барчаси чанг ва кир билан аралаштирилади, сўнгра тараш пайтида тоза сочларга тушади.
Соч турмаклаш маҳсулотлари
Сочни турмаклаш жуда осон. Аммо эсда тутиш керакки, баъзи косметик воситалар бош териси тешикларини ёпиши ва сочларга жойлашиши мумкин. Шундай қилиб, лак шунчалик ёпишадики, уни бутунлай олиб ташлаш учун 2-4 марта ювиш керак бўлади.
Косметикани нотўғри танлаш
Агар соч жуда тез кирланса, захирани кўриб чиқиш вақти келди, балки мос келмаган косметикадан фойдаланганлик бўлиши мумкин. Ёғланиш кучайса, енгил формулали соч маҳсулотларини танлаш ҳамда «жило берувчи» ва «намловчи» сўзларини ўз ичига олган воситалардан сақланиш лозим. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи