Фото: «Домашний очаг»
Кунини тўрт соат ёки ундан кўпроқ вақт офис креслосида ўтказадиганлар учун бу маслаҳатлар нафақат вазн йўқотиш, балки соғлиқ учун ҳам, албатта, керак.
Кўпчиликнинг иш фаолияти ўтирган ҳолда кечади ва, афсуски, бу соғлиқ ҳамда организм учун жуда ёмон. Агар кун 4-6 соат ўтирган ҳолатда ишлаш билан ўтса, юрак хасталиги, иккинчи тоифа диабет ва ҳатто саратоннинг айрим шаклларига чалиниш хавфи юқори бўлади. Шунингдек, ушбу вазиятда вазн камайтиришдан кўра семириш осонроқ. Аммо қуйида офисда ўтириб ишлайдиганлар учун қандай қилиб вазн камайтириш мумкинлигини маълум қиламиз.
Таймер ўрнатинг
Телефонга ҳар 20 дақиқада чалинадиган сигнални ўрнатиб, уни ҳеч қачон эътиборсиз қолдирмаслик лозим. Ҳеч қандай махсус машқларни бажариш шарт эмас, бунинг учун қўшни хонага, сув учун совиткичга ёки чойнакни қўйиш учун ошхонага бориш талаб этилади. Ғалати, лекин бир неча дақиқа давом этадиган бу танаффуслар метаболизм, вазн ва соғлиққа ижобий таъсир кўрсатади.
Газаклардан воз кечинг
Офисда аксарият ходимларда вазн ва соғлиғи учун фойдали бўлмаган печенье, ширинликлар ва бошқа шакар ҳамда тузга бой егулик истеъмол қилиш одати мавжуд. Бу каби егуликлардан иложи борича тийилиш тавсия этилади. Улар кўзга кўринадиган жойда бўлса, васвасага қарши курашиш анча қийин. Шунинг учун вазнни камайтириш ҳамда саломатликка ғамхўрлик қилиш учун зарарли одатларни бартараф этиш лозим.
Соғлом егуликларни рационга киритинг
Нонуштадан тушликкача ва тушликдан кечки овқатгача ҳеч нарса истеъмол қилмайдиган одамлар кам. Албатта, соғлом маҳсулотлар кичик бир қисми соғлиқ учун ҳам, вазн учун ҳам фойдали. Аммо юқорида келтирилган зарарли маҳсулотларга ўрганиб қолмаслик учун мазали ва хавфсиз бўлган ёнғоқ, қуритилган мевалар, янги мева ва сабзавотлар тановул қилиш тавсия этилади.
Кўпроқ сув ичинг
Иш куни бошланишидан олдин иш жойига бир шиша сув қўйиш керак. Сувга бир неча бўлак янги бодринг, ялпиз, бир нечта янги резаворлар қўшиш мумкин. Энг муҳими вақти-вақти билан уни ичиб туришни унутмаслик лозим. Кўпинча чанқоқни очлик билан адаштиришади ва ҳақиқатан ҳам инсон чанқаганда овқатланади. Бундан ташқари, доимо сув ичиш орқали ошқозон секинроқ бўшайди ва очлик фақат олдинги барча овқатлар тўлиқ қайта ишланган пайтда пайдо бўлади. Шунингдек, организмда суюқлик етарли бўлса, у қабул қилинган калорияларни ва ҳатто ёғларни энергия сарфлаш учун янада фаолроқ қайта ишлайди.
Кечки овқатдан кейин чой ичинг
Қаҳва ўрнига куннинг ўртасида кўк чой ичиш тавсия этилади. Чойда кўп бўлган теанин аминокислотаси дам олишга, тинчланишга ва стрессдан халос бўлишга ёрдам беради. Бу банд иш кунининг ўртасида керак бўлган нарсадир. Стресс кўпроқ ейишга ва калорияли овқатларни танлашга мажбур қилади. Бир пиёла чой стресс билан курашишга ёрдам беради ва шу билан вазн камаяди.
Пресс машқларини бажаринг
Ушбу машқнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, уни столдан турмасдан бажариш мумкин. Чуқур нафас олиб, нафас чиқараётганда қорин бўшлиғи мушаклари тортилади, шунда ошқозон том маънода умуртқа поғонасига ёпишади. Секин-асталик бу машқни 10 тадан кўпайтириш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Кремль саройида Ўзбекистон юлдузлари концерти қандай ўтди?
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари