Тўғри нонушта – кун давомида яхши кайфият, қувват ва энг асосийси мустаҳкам иммунитет гарови.
Идеал нонуштада қандай ичимликни ичиш саломатлик учун кўпроқ фойдали бўлади? Шифокор- парҳезшунос, эндокринолог Мария Навицкая бу борада ўз тавсияларини келтириб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь маълум қилди.
Шифокорнинг айтишича, нонушта вақтида бир финжон қаҳва ичиш зарарли эмас. Сўнгги тадқиқотларга кўра, эрувчан эмас, балки табиий янчилган қаҳвани меъёрда истеъмол қилиш ҳеч қандай қон босими ошиши ёки юрак-қон томир касалликларининг бошқа турларига олиб келмайди.
Албатта, ушбу тетиклантирувчи ичимликни истеъмол қилиш учун яхшилаб нонушта қилиш зарур. Чунки, оч қоринга ичилган қаҳва ошқозон шиллиқ қаватини шикастлантириш мумкин. Кўк чой билан ҳам шундай эҳтиёт бўлиш зарур.
“Фақат шакар чой ёки қаҳва билан нонушта қилиш умуман мумкин эмас. Чунки алдамчи тўқлик ва тетиклик ҳисси тез ўтиб кетади ва бундан сўнг қувват йўқолади”, - дейди Мария Навицкая. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Германиялик фермернинг сигири тўртта бузоқ туғди
Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
Европа Иттифоқи ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи