Фото: Grazia
Самарали вазн йўқотиш усуллари қизларнинг суҳбатлари учун севимли мавзулардан биридир. Бироқ бу усулларнинг кўпчилиги ҳеч қандай тадқиқот томонидан қўллаб-қувватланмайди. Grazia нашри назарияларнинг тўғрилиги аллақачон мутахассислар томонидан шубҳа остига олинган бу каби фикрларга ойдинлик киритди.
Нонуштадан воз кечиш озишга ёрдам беради
Нонушта қилмаслик вазн камайтиришга ёрдам беришини ҳеч қандай тадқиқот исботламади. Нонуштани ўтказиб юбориш орқали кунига камроқ калория истеъмол қилиш мумкин, деган назария мавжуд. Бироқ кўпинча нонушта қилишни ўтказиб юборадиганлар калория танқислигини қоплаш учун кун давомида кўпроқ овқатланади. Бундан ташқари, озишни истаганлар асосан нима истеъмол қилаётганига эътибор қаратиш керак.
Газаклар вазн ортишига сабаб бўлади
Бу фикр ҳам оддий сабабга кўра тўғри бўлиши мумкин эмас — газаклар олма, ширин печенье ёки хамир егуликлар бўлиши мумкин. Овқатлар орасида мева ёки кам ёғли йогурт истеъмол қилишни афзал кўрганлар килограмм олиши эҳтимолидан йироқ эмас. Бундан ташқари, газак истеъмол қилиш ортиқча овқатланиш хавфини камайтиради. Шунинг учун ҳис-туйғуларни тинглаш ва соғлом овқатга устунлик бериш яхшидир.
Озиш учун ширинликларни рад этиш керак
«Инсон ўзи ёқтирган таомлардан воз кечиши ҳеч қандай фойда келтирмайди. Охир-оқибат бардош бера олмаслик натижасида барча ҳаракатлар бекор қилиниши мумкин. Вақти-вақти билан ширинлик ейишнинг ёмон жойи йўқ», — дейди Британия юрак жамғармаси мутахассислари. Асосийси, меъёрни билиш.
Очлик — вазн камайтиришнинг энг осон усули
Баъзилар бир кун ва ҳатто бир неча кун давомида овқатдан бош тортишдан яхшироқ нарса йўқлигига ишонади. Организм калория олмаганлиги сабабли, вазн ҳақиқатан ҳам тез ўзгара бошлайди. Бироқ кўплаб мутахассислар очлик билан вазн камайиши ҳақидаги фикрни рад этди, чунки овқатланишни бошлаш билан барча йўқолган килограммлар дарҳол ўз ўрнини тўлдиради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...