2 726
Ўзбекистонда доллар 2022 йилдаги энг паст даражага тушди. Бунга нима сабаб бўлмоқда?
Марказий банк 29 июнда амал қиладиган валюта курсларини эълон қилди. Унга кўра, доллар сўмга нисбатан 2022 йилдаги энг паст қийматини қайд этди. 29 июнь ҳолатига кўра 1 доллар 10 800 сўм бўлиб турибди.
Март ойида доллар 11 573 сўмгача кўтарилган эди. Бундан аввалги энг паст кўрсаткич 2021 йил 27 декабрда эди — 10 798 сўм. Жорий йилда долларнинг иккинчи энг паст қиймати 28 январда кузатилган — 10 804 сўм.
Бунга нима сабаб бўлмоқда?
Экспорт ва пул ўтказмалари кўпайгани сабабли долларга бўлган таклиф унга бўлган талабдан ошди.
Масалан, январь—март ойларида Ўзбекистонга ўртача ойлик 490 млн долларлик пул ўтказмалари кириб келган бўлса, апрель—май ойларида бу кўрсаткич 1,3 млрд долларга етди.
Ойлик экспорт тушумлари ҳажми январь март ойларига нисбатан 1,3 баробарга ошди, экспорт тушумлари ҳисобидан ички валюта бозорида сотилаётган маблағлар миқдори эса 1,4 баробарга кўпайди.
Сўм алмашув курснинг қисқа муддатда кескин мустаҳкамланиб кетишини олдини олиш мақсадида Марказий банк ички бозордан 523 млн долларлик валюта маблағларини сотиб олди.
Ўзбек сўмининг ҳолати келгуси ойларда барқарор бўлиши кутилмоқда. Бунга сабаб қилиб йил бошидан бери ички валюта бозорига 1 млрд доллар интервенсия қилинмагани айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди