Фото: Coats
Жаҳон бозорида пахтанинг нархи кескин ошиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg ёзди.
Bloomberg хабарига кўра, жаҳон бозорига пахта экспорт қилишда АҚШ — биринчи (33 фоиз), Бразилия — иккинчи (17 фоиз) ўринда туради. Америкада пахта толасини ишлаб чиқариш бу мавсумда 28 фоизга камайди — 2009-2010 йиллар мавсумидаги минимум такрорланишга яқин.
Жаҳоннинг иккинчи пахта экспортчиси Бразилияда аҳвол бундан ҳам оғир — ҳосил 30 фоиз кам олиниши кутилмоқда. Бразилиялик пахтакорларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қурғоқчилик сабабли мўлжалдагидан 200 минг тонна кам пахта олинади. Мамлакатдаги асосий пахта етиштирувчилардан бири Bom Futuro гуруҳи (мамлакатдаги пахтанинг тахминан 10 фоизини етиштиради) ўз экин майдонларида ҳосилдорлик бу мавсумда 27 фоизга камайганини маълум қилди.
Пахта камҳосиллиги ва бунинг оқибатида ишлаб чиқаришнинг қисқариши футболкалар, болалар кийимлари, қоғоз, картон ва бошқа маҳсулотлар нархи ошишига олиб келиши мумкин. Америка кийимлар ретейлери — Children's Place бош директори Жейн Элферс сармоядорлар билан учрашувда пахта бўйича юзага келган вазият «биз учун улкан муаммо», дея таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)