date

Стоматология хизматлари нархи бир йилда неча фоизга қимматлашди?

Стоматология хизматлари нархи бир йилда неча фоизга қимматлашди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил апрель ойида стоматологик хизматлар нархида кичик ўсиш кузатилган. Бир ой ичида ушбу хизматлар ўртача 0,3 фоизга қимматлашган.

Йиллик таққослашда эса тиш даволаш ва стоматологияга оид хизматлар нархи 2025 йил апрелига нисбатан 4,4 фоизга ошгани маълум қилинди. Бу тиббий хизматлар бозорида нархлар босқичма-босқич кўтарилаётганини кўрсатади.

Қимматлашиш фақат стоматология билан чекланмаган. Диагностик визуализация ҳамда тиббий лаборатория хизматлари апрель ойида 0,6 фоизга ошган.

Йиллик ҳисобда ушбу йўналишдаги хизматлар 7,7 фоизга қимматлашган. Бу соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг юқори ўсиш кўрсаткичларидан бири сифатида қайд этилмоқда.

Шунингдек, кўз учун мўлжалланган ёрдамчи воситалар нархида ҳам ўсиш кузатилган. Апрель ойида улар 0,6 фоизга, бир йиллик даврда эса 3,1 фоизга қимматлашган.

Аввалроқ 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 5,4 триллион сўмга етгани хабар қилинган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Стоматология хизматлари нархи бир йилда неча фоизга қимматлашди?