15:00 / 01.09.2022
1 115

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида 100 млн долларлик 5 та лойиҳа истиқболсиз деб топилди

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида 100 млн долларлик 5 та лойиҳа истиқболсиз деб топилди
Фото: Dunyo
Сенат қўмитасида Венгрия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича имзоланган “Йўл харитаси” ижроси муҳокама қилинди.

Сенат Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси кенгайтирилган мажлисида Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг 2021 йил 29-31 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича имзоланган “Йўл харитаси” ижроси юзасидан Инвестициялар вазирлиги ахбороти эшитилди.

Венгрия билан умумий қиймати 134 миллион долларлик 26 та битимни амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу инвестициялар жалб қилиниши озиқ-овқат саноати, қурилиш саноати, ҳудудлар коммунал инфратузилмаси корхоналарини модернизация қилишни бошлаш, янги саноат корхоналарини ишга тушириш имконини берди. Сенаторлар ва маҳаллий кенгашлар депутатлари томонидан лойиҳаларни ўрганиш, инвесторлар билан учрашувлар якунлари бўйича қатор инвестиция лойиҳалари ва экспорт шартномалари бажарилмагани ва жиддий сусткашликка йўл қўйилаётгани аниқланди.

Эшитув давомида “Йўл харитаси” ижроси танқидий таҳлил қилиниб, масъул бошқармалар ва ҳудудлар фаолиятига баҳо берилди. Хусусан, турли сабабларга кўра умумий қиймати 23 миллион долларлик 6 та инвестиция лойиҳаси белгиланган муддатдан кечикмоқда. Бир қатор вазирлик ва идоралар ҳаракатсизлиги, лойиҳалар сифатсиз ишлаб чиқилиши сабабли 100 миллион долларлик 5 та лойиҳа истиқболсиз, деб топилди. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун Ветеринария қўмитаси, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари масъул этиб белгиланган.

Сенаторлар инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларини самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларга эътибор қаратди. Лойиҳа ҳужжатлари босқичма-босқич ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши етарли даражада таъминланмаганида ифодаланадиган бюрократия юқори даражаси молиялаштиришни бошлаш, маблағларни ўзлаштириш кечикишига олиб келмоқда, ишлаб чиқариш қувватлари ўз вақтида ишга туширилмаяпти. Инвестиция лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асослаш ва бизнес-режаларни шакллантириш ўз вақтида эмаслиги ва халқаро стандартларга мос келмаслиги ҳолатлари қайд этилди.

Мажлис якунлари бўйича Сенат қўмитаси тегишли қарори қабул қилинди. Унда камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида 100 млн долларлик 5 та лойиҳа истиқболсиз деб топилди