Фото: Президент матбуот хизмати
ШҲТ саммитида иштирок этаётган Россия президенти санкциялар ечилса, ривожланаётган давлатларга маълум миқдорда минерал ўғитларни бепул беришга тайёрлигини билдирди.
“Афсуски сўнгги пайтларда айрим давлатлар, хусусан Европа иттифоқининг Россияга нисбатан мантиқсиз санкциялари давом этмоқда. Бизга нисбатан камситувчи санкциялардан воз кечилиши лозим.
Мен сўзим исботи сифатида бир мисол келтирмоқчиман. Биламизки, Россия минерал ўғитларнинг йирик экспортёри ҳисобланади. Санкциялар киритган Европа иттифоқ бу маҳсулотларга нисбатан санкцияларни бекор қилганини билдирди. Минерал ўғитлар қанчалик муҳимлигини яхши биламиз. Биз бу қарорни қўллаб-қувватлаймиз албатта. Лекин ҳужжат билан танишсак ғалати жиҳат маълум бўлмоқда – минерал ўғитларга нисбатан санкция фақат Европа иттифоқига етказиб бериш учун ечилган экан. Хўш, ривожланаётган давлатлар нима қилишсин?
Мен ШҲТ имкониятларидан фойдаланиб БМТга бу масала ечими бўйича мурожаат қилмоқчиман, бош котиб билан ҳам гаплашдим. Айни пайтда катта миқдорда маҳсулотимиз тўпланиб турибди. Агар санкциялар тўлақонли ечилса, биз ривожланаётган ва муҳтож давлатларга маълум миқдорда минерал ўғитларни бепул етказиб беришга тайёрмиз”, – деди Россия президенти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”