997
"ПРОМХИМ ИМПЕХ" корхонасига 1250,0 млн сўм ҚҚС бўйича ортиқча тўланган сумма қайтариб берилди
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шуъбаси ходимлари томонидан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорлик субъектларига манзилли кўмак бериш юзасидан мунтазам амалий ишлар ташкил қилинмоқда.
Хусусан, Зангиота туманида фаолият юритиб келаётган "ПРОМХИМ ИМПЕХ" маъсулияти чекланган жамияти маҳсулотларига бугун ички бозорда талаб катта. Айни пайтда 71 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилиб келаётган ушбу корхонага қўшилган қиймат солиғи тўловчи ҳамкорлар билан ишлаш анча самарали бўляпти.
Эътиборлиси, ушбу корхонага бириктирилган давлат солиқ хизмати органлари ходимлари “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида корхонанинг дастлабки бухгалтериясини юритиш, айниқса, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш тартибларини тушунтиришда тадбиркорнинг доимий маслаҳатчиси бўлиб келмоқдалар.
Айтиш керакки, бугунги кунда давлат солиқ хизмати ходимлари тадбиркорларнинг кўмакчиси ва бизнес ҳамкори сифатида иш олиб бормоқдалар. Хусусан, уларга кредитлар ажратиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, солиқ имтиёзларини қўллаш тартибларини тушунтиришда тадбиркорларнинг доимий маслаҳатчиси сифатида фаолият юритиб келмоқдалар.
Тошкент вилояти давлат солиқ органи ходимлари томонидан “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида 2022 йилнинг ўтган 8 ой давомида жами 19391 та тадбиркорлик субъектининг турли муаммоларини ҳал этишда амалий кўмак бердилар.
Шундан, дастлабки бухгалтериясини юритиш бўйича 2987 та корхонага, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш борасида 2165 та, Е-актив ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича 2499 та, Е-ижара ААТ бўйича тушунча бериш ва ундан қандай фойдаланиш бўйича 2510 та корхоналарга ҳамда иқтисодий қийинчиликка дуч келган 44 та корхонага кредитлар ажратилишига кўмаклашилди.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаcи ахборот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди