Россиянинг “Очаково” комбинати Ўзбекистонга “CoolCola”, “Fancy” ва “Street” газланган ичимликларини экспорт қилишни бошлади.
“2022 йил октябрь ойида “Очаково” Ўзбекистон ва Қозоғистонга “CoolCola”, “Fancy” ва “Street”нинг биринчи партиясини жўнатди”, - дея компания хабарини келтирган ПРАЙМ агентлиги.
Аниқлик киритилишича, бу ичимликлар Ўзбекистонга 0,33 литр ҳажмли алюминий идишларида етказиб берилмоқда. Бугунги кунда улар республиканинг бутун ҳудуди бўйлаб улгуржи ва чакана савдо жойларида сотилмоқда. Яқин кунларда “Очаково” ичимликларини Ўзбекистоннинг "Корзинка", "Макро", "Азия" каби йирик савдо тармоқларига етказиб бериш режалаштирилмоқда.
“Экспорт бозорларининг ривожланиши Россия билан бир вақтда давом этади. Биз жуда ижобий суръатларни кўряпмиз ва бу йўналишга сармоя киритишга тайёрмиз", — деди "Очаково" бош директори Юрий Антонов.
“CoolCola”, “Fancy” ва “Street” Россияда фаолиятини тўхтатишини эълон қилган Американинг “Coca-Cola”, “Fantа” ва “Sprite” ичимликлари муқобилларидир. Уларни ишлаб чиқариш март ойидан бошлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди