Бугунги глобал иқтисодий инқироз Ўзбекистон учун ҳам мураккаб кечмоқда. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтаётган иқтисодий форумда молия вазири Тимур Ишметов айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё».
Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, ҳозирда энг муҳим вазифа инфляция даражасини ушлаб туриш ва давлат харажатларини камайтиришдан иборат.
- "Инқироз бошланганда биз жуда ҳам яхши ташхис қила олмадик. Cовид пайтидагидек давом этади деб ўйладик. Кўрдикки, муаммоларни ечиш учун тизимли ислоҳотларни давом эттириш керак. 3-4 йил илгари эътиборни кредитларни олишга қаратдик ва бунга шароит яратдик. Бизда катта қарз йўқ эди. Ҳозир янги босқичдамиз. Кўряпмизки, Ўзбекистон иқтисодиёти жуда қийин босқичда. Яъни фоиз ва ставкалар ошмоқда, кредит олиш қимматлашмоқда. Бизда молиявий буфер чекланди. Энди эътиборимизни хусусий инвестицияларга қаратишимиз керак ва буни бошладик. Иқтисодиётда нафақат давлат, балки хусусий капиталларга ҳам таяниш яхши самара беради.
Бу йил бюджет дефицити 4 фоиз атрофида бўлади. Кейинги йил учун дилемма олдида турибмиз. Молиявий тақчилликни 3 фоизда ушлаб қолиш учун жуда кўп босим кузатилмоқда.
Ҳозир биз учун инфляция даражасини ушлаб туриш устувор масала бўлиши керак. Келажакда ижобий натижага эришиш учун шундай қилишга мажбурмиз. Биз инфратузилмаларни давлат бюджети ҳисобига молиялаштира олмай қоламиз. Бюджет тақчиллигини камайтириш учун хусусий секторга, хусусий инвестицияларга эътиборни кучайтиряпмиз. Асосийси, Марказий банкни қўллаб-қувватлаш зарур. Барча харажатларимизни камайтиришимиз керак", - деди Тимур Ишметов.
Аввалроқ бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров дунёдаги иқтисодий инқироз масаласига тўхталиб, нархлар ва доллар курси ошиши кутилаётгани тўғрисида гапирганди.
«Бутун дунёда базавий ставкалар ошиши кузатилмоқда. Кўп инсонлар дунёда иқтисодий ўсиш секинлашиши ва ҳатто тўхтаб қолиши ҳақида гапирмоқда. Ҳозир биз ривожланаётган давлатмиз. Қарз олувчи мамлакатмиз. Валюта бўйича қаттиқроқ сиёсатга ўтишимиз керак бўлмоқда. Хавотирларимиз мавжуд. Долларнинг алмашинув курси ошади дейилмоқда. Нархлар ошиши ва қарз олиш қийинлашиши айтилмоқда. Албатта, биз жаҳон ҳам иқтисодиётининг бир қисмимиз. Бўлаётган жараёнлардан четда қола олмаймиз», – деган бош вазир ўринбосари. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди