Фото: UzAuto Trailer
UzAuto Trailer устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши Россия (Татаристон)нинг «Химград» технополис саноат паркига 561,1 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Сотув жараёнида «Mosaic Financial» консалтинг компанияси хусусийлаштириш бўйича консултант вазифасини бажарди. Корхонани мустақил баҳолаш халқаро баҳоловчи компания «PricewaterhouseCoopers» томонидан амалга оширилди.
Корхонани Европа, МДҲ ва Ўзбекистондаги инвесторлардан сотиб олиш бўйича қизиқиш тўғрисида 6 та аризалар (Express of Interest) келиб тушган.
Талабгорлар хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини та’қиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги ҳамда Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги юзасидан ўрганилган.
«Химград» технополис саноат парки — Қозон шаҳрида жойлашган саноат парки.
Умумий майдони 131 гектар, бино ва иншоотларнинг лойиҳалаш майдони 500 минг квадрат метрдан ошади. Саноат парки резидентлари паст тоннажли кимё, полимерларни қайта ишлаш, нанотехнологиялар, ресурсларни тежаш ва энергия самарадорлиги, тиббиёт технологиялари билан шуғулланувчи кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳисобланади.
Жорий йилнинг март ойида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарки «Химград» технополиси билан ҳамкорликда ташкил этилган.
UzAuto Trailer корхонаси 2012 йил 4 июнда Самарқанд вилояти Жомбой туманида ташкил этилган. Корхонада тиркама техникалари ва турли хил юк автомобиллари (шасси) учун осма техникаларини ишлаб чиқарилади.
Корхонанинг лойиҳавий қуввати 3 минг донагача: 2 минг дона ярим тиркама ва минг дона осма техника, Иқтисодиётнинг турли тармоғини таъминлаш учун кенг қамровли автомобиль техникаларини, шу жумладан самосвал кузови, ярим тиркамалар, контейнер ташувчилар, тентли кузовлар, изотермик ярим тиркамалар ва фургонлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилган.
Шунингдек, корхонанинг устав капитали 156,3 млрд сўмни ташкил этади. 2021 йил бўйича фойдаси 626,2 млрд сўм, соф фойдаси 53 млрд сўм. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади