26 январь куни Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 2023 йилда нархлар ошишига таъсир қилувчи асосий инфляцион хатарларни санаб ўтди.
“Марказий банкнинг асосий қиладиган иши – инфляцион хатарларни ўрганиш. Жорий йилда инфляцияга таъсир қилувчи қандай хатарлар кутилмоқда?
Биринчидан, асосий хатарлардан бири аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ошиб бораётгани билан боғлиқ.
Иккинчидан, базавий инфляция даражасининг юқори кўрсаткичларда шаклланаётгани. Учинчидан, бюджет тақчиллигининг 4 фоиз даражасида шаклланиши ҳам маълум жиҳатдан инфляцион хатарларни келтириб чиқаради”.
Мамаризо Нурмуродовнинг қўшимча қилишича, таклиф билан боғлиқ бўлган инфляцион хатарлар ҳам бор.
“Бугунги кунда метан газининг узиб қўйилганлиги бензинга нисбатан тақчилликни вужудга келтирди. Марказий банк метан заправкалари очиладиган бўлса, маҳсулот нархининг ошиши мумкинлигини хатар сифатида кўрмоқда.
Шунингдек, аномал совуқ мева-сабзавот ҳосилдорлигига салбий таъсир қилиши мумкин . Бу нарса нархларга оширувчи босим кўрсатади. Асосий савдо ҳамкорларимиз томонидан экспортга протекционизм чекловларининг киритилиши ҳам нархлар қимматлашишига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, қурилиш материаллари нархининг ошиши. Ҳозирги табиий газ узилишлари қурилиш материаллари таклифида танқислик келтириб чиқариб, келгусида бу маҳсулотлар нархлари ошишига олиб келиши мумкин. Пул ўтказмалари ҳажмининг ўсиши ҳам инфляцияга босим ўтказувчи хатар ҳисобланади”, деди Марказий банк раиси. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...