14:55 / 04.02.2023
241

Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришга жалб этилади

Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришга жалб этилади
Фото: Dunyo
Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги бош консули Отабек Валиев Хитойнинг Далянь халқаро бизнес уюшмаси раҳбари Моу Игэ билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё.

Мулоқот давомида Далянь халқаро бизнес уюшмаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, уюшма аъзолари бўлган компанияларни Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Уюшма раҳбарининг маълум қилишича, ташкилот ва унинг аъзолари бугунги кунда Ўзбекистон корхоналари билан биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга катта қизиқиш билдиришмоқда. Моу Игэнинг айтишича, Хитой томони Далянь ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ўрнатиш таклифини билдирмоқда.

Томонлар қуёш ва шамол энергиясини қайта ишлаш орқали «яшил» энергия ишлаб чиқариш ва уюшма таркибидаги ушбу йўналишда фаолият олиб борувчи компанияларни мамлакатга жалб этиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди.

Уюшма раҳбарияти ва аъзолари мамлакатда яратилган сармоявий муҳит билан бевосита танишиш мақсадида бизнес миссия билан Ўзбекистонга боришга таклиф этилди.

Далянь халқаро бизнес уюшмаси 120 дан ортиқ IT, инфратузилма, лойиҳалаштириш, қурилиш индустрияси, қуёш ва шамол энергияси жиҳозлари ишлаб чиқарувчи ҳамда халқаро савдо компанияларини ўз атрофига бирлаштирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришга жалб этилади