Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Тошкентда «Ўзбекистон – Словения» бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.
Форумда Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, Словения делегациясига эса Словения бош вазири ўринбосари - ташқи ишлар вазири Таня Файон бошчилик қилди.
Ташқи савдодаги кўрсаткичларни ошириш учун томонлар икки мамлакат ишбилармон доиралари учун зарур қўшимча шарт-шароитларни яратиб бериш масалалари бўйича келишиб олдилар. Эришилган келишувлар бизнес-форум давомида имзоланган Ўзбекистон ва Словения ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимда ўз аксини топди.
Тақдимот ва ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида кечган мулоқотларда автомобилсозлик, бутловчи қисмлар, металл буюмлар, гидравлик турбиналар, насослар, фармацевтика маҳсулотлари биргаликда ишлаб чиқаришда шериклик муносабатларини ўрнатиш истиқболлари кўриб чиқилди. Чорвачилик, боғдорчилик ва уруғчиликни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун агросаноат комплексини яратиш, шунингдек, Словениянинг Mercator Group йирик савдо тармоғи филиали Ўзбекистонда фаолиятини ташкил этиш муҳокама қилинди.
Тадбир якунида иштирокчилар Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, мустаҳкам ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирдилар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...