10:23 / 02.03.2023
285

ҚҚСнинг пасайтирилиши нархлар тушишига олиб келмади. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

ҚҚСнинг пасайтирилиши нархлар тушишига олиб келмади. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) 15 фоиздан 12 фоизга туширилишини истеъмол товарлари нархлар даражасига таъсирини ўрганди.

Таҳлил учун ҚҚС тўловчи ва асосан расмий иш юритувчи ҳисоблангани сабабли миллий супермаркетлар нархлари асос қилиб олинди. Жумладан, 97 турдаги 3 754 та истеъмол товарлари бўйича тўрт ойлик статистика data-scraping йўли билан юклаб олинди.

Ҳар бир товар тури бўйича декабрь ва январь ойларида нархлар ўртасидаги ўзгариш (treatment group) ноябрь—декабрь ва январь—февраль ойларидаги нархлар ўзгариши (control group) билан солиштирилди.

Натижалар шуни кўрсатадики, ҚҚС 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши нархларнинг тегишли равишга тушишига олиб келмаган.

Жумладан, декабрь—январь ойларидаги нархлардаги ўзгариш ноябрь—декабрь ва январь—февраль ойларидаги нахлар ўзгаришига нисбатан 0,3 фоиз бандга кўп бўлган.

Бу дегани бошқа барча омиллар таъсир кучини тўхтатиб турилган тақдирда ҳам 2,6 фоизга (1,12/1,15*100 фоиз-100фоиз) тушиши керак бўлган нархлар 0,3 фоизга ошган.

Хусусан, 46 та гуруҳ бўйича 1 115 та товар нархи ўзгармаган (болалар озуқаси, музқаймоқ, макарон, тана парвариши махсулотлари ва бошқалар).

20 та гуруҳ бўйича 1 306 та товар нархи 1 фоизгача ошган (шоколад, ширинлик, гигиена махсулотлари ва бошқалар).

12 та гуруҳ бўйича 585 та товар нархи 1-5 фоизга ошган (кир ювиш кукунлари, мева, гўшт маҳсулотлари, сут ва бошқалар).

7 та гуруҳ бўйича 567 та товар нархи (1,6 фозгача) пасайган (канселярия товарлари, соуслар, кофе ва бошқалар).

Аввалроқ ПМТИ экспертлари Инпут—output модели асосида иқтисодиётнинг 78 та тармоқлари учун ҚҚС ставкасининг 3 фоиз бандга пасайтирилиши, харажатларни камайишига ва буни ҳисобига иқтисодиётнинг реал секторида нархларнинг 0,8 фоиз бандга пасайишига олиб келиши аниқлаган эди.

Аммо амалиётда эса ҳозирча тадбиркорлар солиқ бўйича олган енгилликни истеъмолчига ўтказиш бўйича қарор қабул қилмаяпти.

ҚҚСнинг туширилиши нархлар даражасига таъсир этмаганининг асосий сабаблари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Истеъмол товарлари бозорида хуфёна иқтисодиёт улушининг катталиги ва солиқлардаги пасайишлар расмий ишлаётган фирмаларнинг нисбатан кичик миқдордаги фойда маржасини ошишига йўналтирилиши;
  • Бозорларда тегишли равишда рақобат муҳитининг шаклланиб улгурмагани;
  • Нархларга таъсир этувчи бошқа асосий омиллар (доллар курси, қайта молиялаш ставкаси, пул массаси ва бошқалар) таъсир кучининг ошиб бориши.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ҚҚСнинг пасайтирилиши нархлар тушишига олиб келмади. Бунга нима сабаб бўлмоқда?