date
views 9 394

Ўзбекистон Россияга етказиб берадиган мева-сабзавотлар ҳажмини 17 бараварга ошириши мумкин

Ўзбекистон Россияга етказиб берадиган мева-сабзавотлар ҳажмини 17 бараварга ошириши мумкин

Россия делегацияси билан ўтказган музокараларда Ўзбекистон Республикаси Россияга йилига 800 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб беришга тайёр, деб баёнот берган Республика ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев, дейилади "Кун" нашрида.

2016 йил 29-31 май кунлари Россия қишлоқ-хўжалиги вазирлиги вакиллари, рус ишбилармон доиралари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга ташриф буюришди. Улар Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Россия бозорига етказиб бериш ҳажмини ошириш масалалари бўйича қатор музокаралар олиб боришган.

Хусусан, Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири билан ўтказилган музокараларда, Ғаниев ўзбек томони ўзининг мева-сабзавот маҳсулотларини Россияга янада кўпроқ экспорт қилишдан манфаатдор эканини айтиб, 800 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот, жумладан, полиз маҳсулотлари ва узум етказиб беришга тайёрлигини билдирган.

Томонлар ўзаро мулоқот чоғида, ушбу масала юзасидан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш имкониятларини ҳам муҳокама этишган.

Россия делегацияси, ўз сафари доирасида, шунингдек, Ўзбекистон аграр корхоналари раҳбарлари билан учрашган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ишлаб чиқариш қувватларини бориб кўрган.

2015 йили Ўзбекистонда 12,59 млн тонна мева-сабзавот етиштирилган. Шундан, 1,85 млн тонна полиз маҳсулоти, 1,55 млн тонна узум ва 2,73 млн тонна мевадир.

Евроосиё комиссияси маълумотларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистон Россияга 33,4 млн долларлик мева-сабзавот етказиб берган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон Россияга етказиб берадиган мева-сабзавотлар ҳажмини 17 бараварга ошириши мумкин