
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда ҳокимлар кенгаш олдида, халқ олдида ҳисобдор бўлган тизим жорий этилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Қайд этилишича, мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллада қолиши ҳисобига, маҳалла бюджетида йилига 3 триллион сўм маблағ пайдо бўлади.
Келгуси йилда «Очиқ бюджет»га бериладиган маблағ 3 карра оширилиб, 24 триллион сўмга етказилади. Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади.
«Биз очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини қатъий кафолатлаймиз.
Нодавлат нотижорат ташкилотларини янада қўллаб-қувватлаб, улар учун барча шароитларни яратамиз. Бизнинг мақсадимиз аниқ ва ўзгармасдир – демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлини миллий тараққиётга эришишнинг ягона тўғри йўли деб ҳисоблаймиз», деди у.