21:33 / 20.09.2023
223

Ўзбекистон АҚШга мактаб пойабзаллари етказиб беради

Ўзбекистон АҚШга мактаб пойабзаллари етказиб беради

АҚШда бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этаётган Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, АҚШ брендларини мамлакатимизга жалб этиш ҳамда “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остидаги чарм-пойабзал маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қатор келишув ва шартномаларни имзолади.

Хусусан, “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо “KFK” бренди остида маҳсулот ишлаб чиқарувчи Андижон вилоятида жойлашган “Classica shoes International” корхонаси ҳамда АҚШнинг “YNK” компанияси билан мазкур мамлакатга мактаб пойабзалларини етказиб бериш бўйича шартнома тузилди.

Маълумот учун: “YNK” компанияси АҚШ мактаблари учун 1-синфдан то 12-синфгача бўлган ёшдаги болалар учун мактаб формалари ҳамда пойабзалларни етказиб бериш билан шуғулланади. Компаниянинг миссияси ўқувчиларни сифатли ва ишончли кийим-кечак ҳамда пойабзаллар билан таъминлашдир. Компания 100% пахта ва табиий чармдан тайёрланган кийим-кечак ва пойабзалларни харид қилиши билан АҚШ мактабларининг ишончини оқлаган. Айнан шу сабаб, АҚШ мактаблари мазкур компанияга йилига катта ҳажмда буюртмалар беради.

Ўзбекистон корхонаси мазкур компания билан 2024 йил учун дастлаб 35 минг жуфт пойабзал харид қилиш бўйича экспорт шартномасини имзолади. Шартноманинг умумий ҳажми қарийб 500 минг АҚШ долларни ташкил этади. Бу бошланиш албатта, келгусида АҚШ компанияси Ўзбекистондан экспорт ҳажмини янада кенгайтиради.

Экспорт шартномасига мувофиқ маҳаллий корхонамиз 2024 йилдан дастлабки маҳсулотларни етказиб беришни бошлайди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон АҚШга мактаб пойабзаллари етказиб беради