13:24 / 17.11.2023
115

Чилонзор тумани Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқарилади

Чилонзор тумани Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқарилади

"2024 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор туманини Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва “яшил технологиялар” ҳамда бошқарувда замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар Чилонзор туманини 2024 йилда ривожлантириш, камбағалликдан чиқаришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

сектор раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳудуддаги эҳтиёжманд аҳолини индивидуал дастурлар орқали камбағалликдан чиқариш натижалари асосида баҳолаш;

ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, жумладан Хитой тажрибаси асосида тадбиркорлик субъектларини инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, камбағал аҳолини арзон ва узлуксиз энергия билан таъминлашда инновацион ҳамда яшил технологияларни жорий этиш;

маҳаллаларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, жумладан ўз фаолиятига инновацион ечимларни татбиқ этган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш;

  • маҳаллалар “драйвери”дан келиб чиққан ҳолда ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш;
  • бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари ҳамда мавжуд табиий ресурс ва захиралардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;
  • маҳаллалар ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик йўналишларида микромарказларни ташкил этиш;
  • ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринлари яратиш ҳамда Хитой тажрибаси асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш;
  • мавжуд суғориладиган ерларни унумдорлигини ошириш, сув тежашнинг илғор технологияларни жорий қилиш;
  • инфратузилмавий шарт-шароитларни яратиб бериш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;
  • туман ҳудудидан ўтувчи халқаро ва давлат автомобил йўли бўйларида хизмат кўрсатиш объектларини ҳамда туризмни ривожлантириш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Марказий банки ва тижорат банклари билан биргаликда 2023-2024 йилларда Чилонзор тумани ҳудудидан Дўмбиробод, Кичик ҳалқа йўли, Дилхуш 2-тор кўчаси кесишмалари оралиғида жойлашган йўлбўйидаги аҳоли хонадонлари ҳамда хизмат кўрсатиш объектларини эгалари билан келишган ҳолда реновация асосида кўп қаватли қилиб қайта қуриш ва 1-қаватида янги замонавий хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш чораларини кўради.

Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналининг икки ёнини ободонлаштириш орқали канал атрофида аҳоли дам олиш маскани ва спорт майдончалари, умумий овқатланиш ва савдо шохобчаларини ўз ичига олган гастрономик кўча (сайилгоҳ) ташкил этилади.

Чилонзор тумани Қатортол кўчасида 24 соат узлуксиз фаолият юритадиган енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ҳисобига туристик кўчага айлантириш таклифи маъқулланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Чилонзор тумани Хитой тажрибаси асосида камбағалликдан чиқарилади