Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолиддин Оқбоев бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Мисрга борди.
«Дунё» хабарига кўра, Ўзбекистон элчихонаси томонидан бир қатор музокаралар ташкил этилди. Учрашувлар чоғида Миср вакилларига мамлакат, хусусан Ғаллаорол туманининг иқтисодий-инвестициявий салоҳияти ҳақидаги муҳим маълумотлар тақдим этилди.
Мисрнинг ECAD компанияси раиси Амр ал-Ҳафний, Al-Hanaa компанияси раиси Амр ал-Муршидий, Қишлоқ тадқиқотлари маркази маслаҳатчиси Эссам Васиф билан кечган суҳбат давомида Ғаллаорол туманида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.
Миср вакиллари Жиззах вилояти ишбилармонлари билан ҳамкорликда чўл ҳудудларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.
Искандария вилоятида ўтказилган учрашувда Миср тажрибаси асосида Ғаллаорол туманидаги лалми майдонларда қанд лавлаги етиштириш бўйича келишиб олинди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг