15:32 / 18.01.2024
344

Президент янги цемент заводлари қуришни таклиф этаётган мутасаддиларни танқид қилди

Президент янги цемент заводлари қуришни таклиф этаётган мутасаддиларни танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 18 январ куни бўлиб ўтган йиғилишда инвестиция соҳасидаги устувор вазифаларни белгилаб, янги цемент заводлари қуришни таклиф қилаётган мутасаддилар ҳақида гапирди.

«Мамлакатимизда цементга йиллик эҳтиёжни ортиғи билан қоплай оладиган ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилган. Лекин мутасаддилар цементдан юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни кўпайтириш, экологияга зарарли таъсирни камайтирувчи технологияларни жорий қилиш ўрнига яна 22 та цемент заводи қуриш таклифини бераётгани ажабланарли», деган президент.

Сўнгги олти йилда саноатга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 7 баробар ошган. Шунга қарамай, комплекс, тармоқ ва ҳудуд раҳбарларида ҳар бир доллар инвестиция қанча иш ўрни яратгани, қўшилган қиймат ва экспорт қанчага ошгани борасида таҳлил етарли эмаслиги қайд этилди.

Сўнгги уч йилда четдан 14,2 млрд долларлик асбоб-ускуналар олиб келинган. Лекин, шунча технология киритилаётгани билан ҳудудларнинг саноат экспорти шунга мутаносиб ошмаган.

«Шунча маблағ ҳисобига саноат ва экспорт ўсмаяпти-ми, демак ё лойиҳа “шиширилган”, ё кераксиз ускуна олиб келинган, ёки бу технологияларни ишлатишни биладиган мутахассис йўқ», - деди давлат раҳбари.

Бош прокуратурага четдан карра-карра қиммат нархда кираётган ускуналарни аниқлаш ва бунга чек қўйиш бўйича назорат тизимини яратиш топширилди.

  • Бугунги кунда Ўзбекистонда 37 та цемент заводи мавжуд бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш қуввати 30 млн тонна атрофида. Расмий маълумотларга кўра, мамлакат корхоналари цементга бўлган ички талабнинг 92 фоизини қоплайди (2019 йилда бу кўрсаткич 79 фоиз бўлган).
  • Бундан аввалроқ цемент ишлаб чиқарувчилар учун ер қаъридан фойдаланганлик солиғи миқдори режа қилингани каби 2 баравар эмас, 4 бараварга пасайтирилганди. Аниқроғи, цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош бўйича солиқ ставкаси тоннасига 22 500 сўмдан 6 000 сўмгача пасайтирилди. Расмийлар буни цемент нархларининг кескин кўтарилишига йўл қўймаслик ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсади билан изоҳлаяпти. Амалда эса охирги бир йилда биржада цемент нархларининг кўтарилиши эмас, аксинча, арзонлашиши кузатилган.
  • Фаоллар цемент заводларининг нафақат экологияга, балки генофондга ҳам таъсирини баҳолаш ва зудлик билан чора кўришга чақирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Президент янги цемент заводлари қуришни таклиф этаётган мутасаддиларни танқид қилди