Япониянинг Nissan корпорацияси 6 март куни автомобиль эгаларининг хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин бўлган нуқсон туфайли АҚШ ва Канададан 640 мингга яқин автомобилларини чақиртириб олиш ҳақида қарор қабул қилганини маълум қилган.
Корпорация 2013-2015 йилларда ишлаб чиқарилган Altima седанларини қайтариб олмоқда. Бу машиналарда капот қулфининг носозлиги аниқланган. Бу носозлик туфайли автомобиль ҳаракатланаётган пайтда капот очилиб кетиши мумкин.
Ишлаб чиқарувчилар бу носозлик туфайли содир бўлган бир нечта йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумотга эга эканлигини айтган. Компания барча қайтариладиган автомобилларни бепул таъмирлаб беришга ваъда берган.
Nissan корпорацияси бу нуқсон туфайли бутун дунё бўйлаб 1,1 млн дона автомобилни чақиртириб олган.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди