18:29 / 08.01.2025
202

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2024 йилда 6,6 миллиард долларга ошди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2024 йилда 6,6 миллиард долларга ошди
2024-йил якунида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 6,6 миллиард долларга кўпайиб, 41,18 миллиард долларни ташкил этди. Декабрь ойида захиралар 290,2 миллион долларға камайган бўлса-да, йил давомида мамлакатнинг "молиявий хавфсизлик ёстиғи" анча мустаҳкамланди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларига асосланиб "Газета.uz" хабар берди.

Марказий банк ҳисоботига кўра, олтиннинг жисмоний ҳажми йил давомида 12,4 тоннага ошиб, умумий захира 382,5 тоннага етди. Олтин қиймати эса 7,4 миллиард долларга (+30%) ошиб, 32,04 миллиард долларга етди. Олтин нархининг ўсиши ҳам бунга сабаб бўлди: йил давомида бир трой унцияси нархи 2063 доллардан 2624 долларгача (+27%) кўтарилган.

Валюта захиралари эса 771,8 миллион долларга камайиб, 8,6 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, Марказий банк хорижий қимматли қоғозларни сотиб олишни бошлаган бўлиб, улар ҳажми йил охирига бориб 101,7 миллион долларга етди.

2024-йил давомида Ўзбекистон рекорд даражада олтин экспорт қилган — жами 8,15 миллиард долларлик, бу ўтган йилга нисбатан 2,3 баробар кўпдир. Фақатгина ноябрь ойида экспорт ҳажми 1,28 миллиард долларни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт