Олтин нархи тарихий рекордни янгилади

Олтин нархи тарихий рекордни янгилади
5-февраль, чоршанба куни эрталаб олтиннинг нархи тарихий максимумга етди. Investing.com платформаси маълумотларига кўра, эрталаб соат 9:27 (Москва вақти билан) олтиннинг апрель фьючерслари нархи бир трой унцияси учун 2888,52 долларга чиқди. Бу бутун тарихдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Бир неча дақиқадан сўнг, соат 9:38 да нарх бироз пасайиб, 2888,39 долларга тушди. Шунга қарамай, олтин нархи рекорд даражада қолмоқда.

Ушбу маълумот фақат ахборот мақсадида тақдим этилган бўлиб, инвестиция бўйича тавсия сифатида қабул қилинмаслиги керак.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар