
Испаниянинг молия ва иқтисодий таҳлилларга ихтисослашган нуфузли El Mundo Financiero нашри 2017–2023 йиллар давомида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2,4 баробарга ўсганини эътироф этган мақола эълон қилди. Ушбу таҳлилда мамлакат иқтисодий сиёсатидаги очиқлик, экспортни диверсификация қилиш ва янги бозорлар сари юз тутиш жараёнлари кенг ёритилган.
Савдо айланмасида барқарор ўсиш
Маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистон ташқи бозорларга қимматбаҳо металлар, тўқимачилик ва ип маҳсулотлари, мис ҳамда автомобиль саноатига оид бутловчи қисмлар, шuningdek, мева-сабзавот каби қатор турдаги маҳсулотларни экспорт қилган.
Қиёсий устунлик: Ўзбекистон жаҳон бозорида
Ўзбекистон бир қанча стратегик маҳсулотлар бўйича жаҳон миқёсида етакчиликка чиқаётганини ҳам қайд этган мақолада, соф пахта иплари экспорти бошқа мамлакатларникидан 172 фоизга, ипак газлама 85 фоизга, молибден 79 фоизга, буғдой уни 65 фоизга, узум маҳсулотлари 39 фоизга устун экани кўрсатилган.
Экспорт харитасида янги йўналишлар
Ўтган йилда Ўзбекистон 10 дан зиёд янги давлатлар – жумладан, Австралия, Сингапур, Янги Зеландия, Колумбия ва Индонезия бозорларига чиқди. Бугунги кунда юртимиз маҳсулотлари 85 та мамлакатда харидор топмоқда.
Мева-сабзавот ва сироплар — янги хит
2024 йил бошидан буён Ўзбекистонда етиштирилаётган органик мева-сабзавотлар, тайёр сироп ва шарбатларга талаб анча юқори. Айниқса Буюк Британия, АҚШ, Ҳиндистон, Канада, Таиланд ва Австралия каби йирик истеъмол бозорларида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар фаол савдо олиб боряпти.
Ўзбекистон иқтисодиёти очиқ бозор қоидаларига мослашмоқда. Сифатли маҳсулот, стратегик режалаштириш ва янги экспорт йўналишлари орқали юртимиз дунё иқтисодий харитасида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Сизча, кейинги қайси бозорлар Ўзбекистон маҳсулотлари учун янги эшик очади?
Ўзбекистон Ташқи СавдосиЭкспорт ДиверсификациясиЯнги БозорларМева СабзавотИстеъмол БозорлариИқтисодий Ривожланиш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар